беқарорлашувининг кучли омиллари яшириниб ётади.
Глобал онгни шакллантириш
зарурияти.
Глобаллашув жараёнларини назарий жиҳатдан англаб етиш ва глобал
муаммоларни бартараф этиш нафақат ўта оғир ва узоқ давом этадиган,
балки кутилган натижаларга қандай эришиш мумкинлиги хусусида ҳали
аниқ жавоблар ва узил-кесил ечимларга эга бўлмаган ишдир. Айни
вақтда аксарият тадқиқотчилар глобал тангликларни бартараф этиш
имкониятини оммавий онгда янгича ахлоқнинг шаклланиши ва мустаҳ-
камланиши, маданиятнинг ривожланиши ва унинг инсонпарварлашуви
билан боғламоқдалар. Бунинг учун жиддий асослар бор, зеро одам-
ларнинг феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари, пировард натижада эса
улар эришишга ҳаракат қиладиган натижа асосан уларнинг ҳаётга
муносабати ва фикрлаш тарзи билан белгиланади.
Халқаро кучларнинг бирлашуви.
Халқаро кучларнинг лозим даражада бирлашуви, уларнинг муво-
фиқлаштирилган, изчил ва энг муҳими, самарали ҳаракатлари ҳам
ҳали мавжуд эмас. Нега шундай бўляпти ва бунга нима халақит
беряпти? Ҳозирги ранг-баранг ва зиддиятларга тўла дунёда кели-
шилган ҳаракатларни амалга ошириш мумкинми? Агар мумкин
бўлса, бунга қандай асосда эришиш мумкин? Булар бугунги кунда
ижтимоий тафаккур, шу жумладан фалсафа ечишга ҳаракат қила-
ётган бош масалалардир.
Глобал муаммоларни ҳал қилишда
хусусий ва умумий манфаатлар.
Ҳар бир халқ, ҳар бир мамлакат халқаро муносабатларнинг у ёки бу тартибида,
давлатлараро савдо оқимларининг йўналиши ва капиталларнинг тақсимлани-
шида ўз муайян манфаатига эга бўлади. Улар табиий ресурслардан фойдала-
ниш, атроф муҳитни сақлаш ва шу каби масалаларда доим ўз манфаатларини
ҳимоя қиладики, бу уларнинг сиёсатида умумий масалаларда ҳам, хусусий
Do'stlaringiz bilan baham: |