масалаларда ҳам бевосита акс этади ва бошқа мамлакатлар сиёсатига ўх-
шамаслигига сабаб бўлади. Баъзан ички манфаатлар умумий манфаатлар-
дан устунлик қилади. Бундай ҳолларда мазкур сиёсат бошқа давлатларнинг
манфаатларига зид равишда амалга оширилади. Масалан, экология нуқтаи
назаридан бу қўшни ҳудудларда яшовчи халқларнинг қарама-қарши манфаат-
лари тўқнашган ҳолларда кўп кузатилади.
Аммо ҳозир, жамият ҳаётининг интернационаллашуви ва иқтисодий алоқалар
нинг ўсиб бораётган интеграциялашуви шароитида, сайёрамизнинг турли бур-
чакларида жаҳон ҳамжамиятининг ядро уруши, экологик танглик, демографик
кескинлик ва ресурслар тақчиллигини бартараф этишдан иборат объектив
манфаатларини ўзларининг умумий манфаати деб билувчи одамлар сони
тобора кўпайиб бормоқда. Маърифатли сиёсий ва жамоат арбоблари янада
аниқроқ англаб етаётган келишилган ҳаракатларга бўлган бу объектив эҳтиёж
ҳозирнинг ўзидаёқ айрим давлатлар хулқ-атворига таъсир кўрсатмоқда ва
ҳатто уларнинг ички ва ташқи сиёсатини маълум даражада белгиламоқда.
1981 йилда биринчи шахсий компьютер пайдо бўлиши билан бош-
ланган ахборот инқилоби (у компьютер инқилоби деб ҳам аталади)
жаҳоннинг аксарият мамлакатларида одамлар турмуш тарзини ва
уларнинг меҳнати хусусиятини бутунлай ўзгартириб юборди.
Ахборот инқилоби.
1991 йилда Интернет пайдо бўлганидан сўнг дунё информацион жиҳатдан ҳам узил-
кесил туташди. Компьютер инқилоби ва Интернет тармоғининг ривожланиши чегара-
лардан бошқа ҳамма нарса мавжуд бўлган янги ахборот майдонини вужудга келтирди
ХХ1 асрда инсоният ахборот технологияларининг такомиллашган шакли
нанотехнологияларни яратди. Нанотехнология-митти технология бўлиб, унинг
прототипи кўзга кўринмас бактериялар, чумоли, ўргимчак ва шунга ўхшаш
Do'stlaringiz bilan baham: |