9-мавзу: ижтимоий ва инсон экологияси. Ижтимоий экология


Download 163.5 Kb.
bet1/2
Sana15.03.2023
Hajmi163.5 Kb.
#1268769
  1   2
Bog'liq
ijtimoiy inson ekologiyasi


9-МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ ВА ИНСОН ЭКОЛОГИЯСИ.


Ижтимоий экология деганда биз том маънодаги ижтимоий экология, глобал ва инсон экологиялари бирлаштирган илмий йўналишни тушунамиз. Бошқача сўз билан айтганда ижтимоий экология, табиат билан инсон ўртасидаги ўзаро алоқа муносабатларини косплекс тарзда ўрганади. Ана шу ижтимоий экологиянинг предметидир.
XX асрнинг 60-йилларидан эътиборан фан-техника тараққиётининг жадаллашуви туфайли ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши кучайиб, саноат ва қишлоқ хўжалиги саноат ишлаб чиқариши, транспорт, қурилиш тез суратларда ўсиб борди. Бунинг натижасида янги ерларни ўзлаштириш, дарёларнинг сувларидан суғориш учун фойдаланиш, катта хжмда минерал хом ашёларнинг халқ хўжалиги ишлаб чиқаришига киритиш, кўплаб транспорт воситаларини ишлаб чиқариш босқичига қадам қўйилди. Бунинг натижасида табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар сезиларли даражада ўзгарди. Инсоннинг табиий бойликларни ишлаб чиқариш жараёнига жалб бироқ борасидаги табиат қонуниятлари, бойликларидан эхтиёжга яраша фойдаланиш, уларни мунтазам тиклаб бориш ва бошқа тамойилларга тўлиқ амал қилмаслиги туфайли жойларда экологик вазият чигаллаша борди, бу ҳолатлар содир бўлиши юз бера бошлади. Чунки табиатнинг ўз-ўзини тозалаш, барқарорлик, етказилган зиёнларни тиклаб олиш ҳусусиятлари ўтган асрнинг 60-70 йиллар, хусусан 80 йилларда, энг юқори чегарасига етиб қолган ва жойларда хатто ўтиб ҳам кетган эди. Бунинг оқибатида экологик мувозанат ҳам инсон таъсири кучайган жойларда асрий турғунликдан чиқиб, ўзгариш томонига бурилди. Инсон табиатнинг минг йиллар давомида жиддий ўзгартира олмаган бўлса ҳам, лекин кейинги 30 йил мобайнида унга эришди.
Дунё бўйича кузатиладиган табиий, табиий антропоген ёки соф антропоген ҳодисалар умумбашарий муаммолар деб қаралади. Бундай экологик муаммоларга қуйида мисоллар келтирамиз.
Атмосферанинг “димиқиши” ҳодисаси. Кейинги вақтларда атмосферанинг таркибидаги СО2 миқдори ортиб бораётганлиги маълум бўлди. Натижада ер юзининг ҳарорати 100 йил ичида 0,5-1,0 даража ортади. Иқлимнинг кенг қўламда ўзгариши атмосферанинг саноат чиқиндилари ва автотранспортлардан чиқаётган газлар билан боғлиқ. Ер юзининг глобал исиши, яъни атмосферанинг димиқиши СО2 нинг ҳаво таркибида ортиб кетиши, ўрмонларни кесилиши, тошкўмир ва бензин каби ёқилғиларни ёнишидан атмосферада тўпланадиган СО2 гази туфайлидир. 1.Иқлимнинг ўзгариши айниқса, чўлланиш жараёнининг кучайиши. 2.Ёғингарчиликнинг ўзгариши. 3.Географик зоналарнинг силжиши. 4.Денгиз ва океанлар сатхининг ортиши. 5.Музликларнинг эриши ва камайиши ҳамда бошқа ҳодисалар кузатилади.
Озон қатламининг сийракланиши.
Озоносфера атмосферанинг муҳим таркибий қисми бўлиб, у иқлимга ва ер юзидаги барча тирик организмларни нурларинишидан сақлаб туради. Озон кучли ултрабинафша нурларини ютиб қолиб, ер юзидаги тирик организмларни ҳимоя қилади. Озон қатнамининг сийракланиши илк бор 1985 йилда Антарктида осмонида юз берди. Бу ҳол озон туйнуги номи билан атала бошланди.
Бундай оқибатларни олдини олиш мақсадида 1987 йилдан бошлаб дунё мамлакатлари биргаликда ҳаракат қилиб, озон қатламини сийракланишининг юзага келтирувчи сабабларни бартараф бироқ юзасидан турли тадбирлар ишлаб чиқмоқдалар.
Чўлланиш жараёни Ўзбекистонда ҳам содир бўлмоқда. Республиканинг 70% дан ортиқ худуди чўл ва чала чўл минтақаларида жойлашганлиги сабабли суғориладиган ерланда шўрланиш, шамол ва сув эррозияси, яйловларда грунт сувлари сатхининг кўтарилиши каби ходисалар кейинги вақтларда катта майдонларда рўй бермоқда. Бунинг оқибатида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг махсулдорлиги борган сари пасайиб, озиқ-овқат, ем-хашак ва саноат хом ашёларни етарли миқдорда етиштириш мураккаблашмоқда, айниқса сифат бузилиши юз бермоқда. Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31 октябрда қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш Халқаро Конвенциясига имзо чекди.
Экологик муаммолар оқибати натижасига кўра 3 гурухга бўлинади:
1.Антропоэкологик (аҳоли саломатлигининг ўзгариши)
2.Экологик-иқтисодий (ресурсларнинг тугаб битиши ва сифатининг ёмонлашуви, шунингдек ишлаб чиқариш ва маҳсулдорликнинг пасайиши)
3.Табиий ландшафтларга оид (ландшафтлар ҳолатининг ўзгариши, генофонд ва ноёбликнинг бой берилиши ва х.к.)
Чала чўл ва чўл минтақаларида (Марказий Осиё) табиатни муҳофаза бироқ муаммолари асосан ерларни суғориш (шўр босиш, сув заҳираларининг камайиб кетиши) ва яйловларни издан чиқиши билан боғлиқ. Дунёда кенг тарқалган ижтимоий экологик муаммоларга кислота ёмғирларни Ўрта денгиз, Қора денгиз, Кариб денгизи хавзаси форс қўлтиқларини муаммолари ва бошқаларни киритиш мумкин. Бундай экологик муаммолар табиат захираларидан фойдаланишга экстенсив ёндашиш, ландшафтнинг ўзига хослигини менсимаслик натижасида юзага келади. Бурларнинг ҳаммаси агар кенг миқёсда тадбирлар қурилмаса, табиатни муҳофаза бироқ билан боғлиқ янги муаммоларни келтириб чиқаради, мавжуд муаммоларни купайтиради.
Минтақавий экологик муаммолар. Ер юзасининг муайян минтақаси ўзига хос табиий иқлим, ижтимоий экологик, этнографик ҳусусиятлари уни табиат билан инсон ўртасидаги ўзаро алоқа муносабатлари ҳаракатларини белгилаб беради. Минтақавий экологик муаммоларга баҳо беришнинг мезони ҳаво ва сувнинг ифлосланиши белгиланган миқдордан ортиб кетиши, тупроқ эррозияси, яйловларнинг ишдан чиқишии, ўрмонларда дарахтларни кесиш ва бошқалар ҳисобланади.
Маҳаллий муаммолар, Мустақил Ўзбекистон йирик саноат ва аграр минтақа бўлиб, келажакда дунёга юз тутган машинасозлик, энергетика, кимё, озиқ-овқат саноати, транспорт мажмуини янада ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши республикада ижтимоий экотизимларнинг ҳолатига муайян даражада салбий таъсир кўрсатади. Республикада кескин бўлиб турган экологик ва табиатни муҳофаза бироқга оид муаммолар қуйидагилар:
1.Йирик худудий саноат мажмуалари жойлашган худудларда (Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ, Фарғона, Марғилон, Навоий ва х.к.) табиатни муҳофаза бироқ муаммолари;
2.Орол ва Орол бўйи муаммолари, сув ресурсларининг муҳофаза бироқ ва улардан оқилона фойдаланиш;
3.Агросаноат мажмуидаги экологик муаммолар;
4.Табиатдаги сувларнинг саноат чиқиндилари, пестицидлар ва минерал ўғитлар билан ифлосланиши;
5.Ўсимлик ва ҳайвоннот дунёсини муҳофаза бироқ ва қайта тиклаш муаммолари, қўриқхоналар ва миллий боғлар тармоғини кенгайтириш.
Ижтиомий экология объекти жамият табиат тизими ҳисобланади. Предмети эса ушбу тизимни ривожланиш қонуниятларини тадқиқ бироқдан иборат. Ижтиомий экология фанининг мақсади аҳоли орасида экологик дунёқараш, шахсни экологик тарбиялаш орқали жамиятда экологик маданиятни шакллантиришдир.

Download 163.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling