9-мавзу: Иродавий хусусиятларни ўрганишга йўналтирилган методлар. Режа
Download 72.29 Kb.
|
9-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
9-мавзу: Иродавий хусусиятларни ўрганишга йўналтирилган методлар. Режа: 9.1.Ёш ва жинс хусусиятларининг ихтиёрийликга таъсири. 9.2.Ёшга караб иродавий хусусиятларни намоён бўлиб бориши. 9.3.Ёш ва жинс хусусиятлари асосида иродавий сифатларнинг ўзига хос кўринишлари. Таянч сўз ва иборалар: Ёш ва жинс хусусиятлари, фаоллик, ихтиёрийлик, таъсир, онтогенез, таъсирчанлик, иродавий хусусиятлар, иродавий сифатлар. 9.1.Ёш ва жинс хусусиятларининг ихтиёрийликга таъсири. Психологияда иродани экспериментал ўрганиш ХХ аср бошларидан фаол бошланган, немис психологи Н. Ах асарларида маълумотлар келтирилган. Рус психологиясида ирода ва иродавий жараёнларни экспериментал усуллар билан ўрганиш ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошланган, бироқ ирода соҳасини ўрганиш А. Ф. Лазурский (1915-1917), М. Я.Басов томонидан ҳам ўрганилди (1922). Кейинги ички тадқиқотлар рус ва чет эл мактабларида иродани экспериментал ўрганиш анъаналарини ўзлаштириб, жуда кенг тус олди. Умуман олганда, бу тадқиқотлар, биринчидан, таҳлил қилинадиган бир бутунлик сифатида иродавий соҳа эмас, балки иродавий сифатлар, иродавий ҳаракатлар ва иродавий фаолият эканлиги билан характерланади. Иккинчидан эса, турли ёш гуруҳларининг спорт, тарбиявий, меҳнат фаолияти материали бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилган. Кўпгина муаллифлар иродани ўрганиш усуллари классификациясини тақдим этишга уринганлар (Ильин, 2009; Шингаев, 2001; Пасниченко, 1995 и ва бошқалар.). Иродавий кўринишларни таснифлаш учун умумий қабул қилинган тамойилларнинг йўқлиги, иродавий хусусиятлари ва сифатларининг муаллифнинг назарий позициялари ва материални тақдим этиш вазифаларига қараб таҳлил қилиниши ва ўрганилишига таъсир қилади. Евгений Павлович Ильин (1933 йил 20-мартда Ленинграддда туғилган,2015 йил 25-декабрда 82 ёшда Санкт-Петербургда вафот этган).Россия Федерациясининг фахрий олими, психология фанлари доктори, биология фанлари номзоди, професссор. Е. П. Ильин (2009) иродавий фаолиятни ўрганиш учун турли хил усулларни кенг ва экспериментал усулларга ажратади. Е. П. Ильинга кўра, табиий шароитда субъектнинг хулқ-атворини кузатиш, шахснинг ҳаракатларини таҳлил қилиш ва уларни баҳолаш, шунингдек, суҳбат, ва сўроқ қилиш- кенг усуллардир. Энг қулай усуллар: умумлашган мустақил хусусиятлар усули, ўзаро баҳолаш усули ва ўз-ўзини баҳолаш усулидир. Download 72.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling