Жамият томонидан тузилган битимлар бўйича акциядор (иштирокчи) ларнинг низолашиши
Жамият томонидан тузилган битимлар бўйича акциядор (иштирокчи) ларнинг низолашиши
Йирик битимлар ва битимлар, уларни амалга оширилишида манфаатдорлиг мавжуд бўлган битимлар АЖ тўғрисидаги ва МЧЖ тўғрисидаги қонун талабларини бузган ҳолда содир этилган тақдирда, жамият ёки акциядор (иштирокчи) нинг даъвосига биноан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, яъни бу битимлар низоли ҳисобланади.
Суд қуйидаги ҳолатлардан бири (яъни, ҳар қайси бири) мавжуд бўлса, қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда амалга оширилган йирик битимни ва манффатдорлиг мавжуд бўлган битимни тан олиш талабларини қондиришдан бош тортади:
- битимни бекор қилиш тўғрисида даъво қилган иштирокчининг овози овоз бериш натижаларига таъсир қила олмайдиган бўлса;
- битим жамият ёки даъво қўзғатган иштирокчига ёки улар учун бошқа салбий оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган ёки зарар етказиши мумкинлиги исботланмаган тақдирда;
- ишни судда кўриб чиқиш давомида, ушбу битимни кейинчалик тасдиқланиши тўғрисдаги далилларнинг тақдим этилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |