9-мавзу. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш таянч атамалар ва иборалар


Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси


Download 60 Kb.
bet2/8
Sana18.06.2023
Hajmi60 Kb.
#1581911
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-т

9.2. Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси
Кадрлар (ходимлар) – бу муайян касбни эгаллаш бўйича тайёргарликни ўтган, амалий тажриба ва меҳнат кўникмасига эга бўлган ишлаб чиқариш соҳасида иш билан банд бўлган кишилардир.4
Кадрларга бўлган талабни аниқлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан оқилона фойдаланиш, кадрларнинг меҳнати бўйича режалаштириш ва ҳисобга олиш ва бошқа йўналишлар билан мужассамлаштириш учун ходимларни гуруҳларга ажратиш керак бўлади, яъни таснифлаш зарур.
Саноат ходимлари қуйидагича таснифланади5:
1. Ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган функцияларига биноан персонал олтита категорияга бўлинади: ишчилар (асосий ва ёрдамчи), инженер-техник ходимлар, хизматчилар, кичик хизмат кўрсатувчи персонал, шогирдлар, қоровуллар.
2. Фаолият турининг характерига биноан ходимни у ёки бу категорияга киритишга унинг маълумоти эмас, балки эгаллаб турган лавозими асос бўла олади.
3. Технологик жараёнда ишчиларнинг иштироки принципи бўйича: маҳсулот ишлаб чиқаришда иштироки бўйича ишчилар асосий ва қўшимча ишчиларга бўлинишади, муҳандис-техник ходимлар эса – раҳбарлар, мутахассислар ва техник ижрочиларга бўлинишади.
4. Ишлаш муддати бўйича: доимий, мавсумий ва вақтинчалик ходимларга бўлинишади.
Моддий ишлаб чиқаришнинг барча ходимлари икки гуруҳга бўлинади:
1) асосий фаолиятда банд бўлган персонал (саноат-ишлаб чиқариш персонали)
2) асосий бўлмаган фаолиятда банд бўлган персонал ёки бошқа персонал: ушбу категорияга корхона таркибига кирувчи носаноат ташкилотларининг персонали киради.
Ишлаб чиқариш таркиби ўта мураккаб бўлган шароитларда меҳнат харажатларини аниқ ҳисобга олиш ва бошқариш имкониятлари чекланган бўлади. Шу сабабдан, ишчи-ходимларни асосий маҳсулот ишлаб чиқаришда иштироки даражасидан келиб чиқиб 5 гуруҳга бўлинади:
1. “А” категорияси - корхона ишлаб чиқаришининг асосий мақсади бўлган маҳсулотни бевосита ишлаб чиқаришда қатнашувчи ишлаб чиқариш ишчилари.
2. “В” категорияси – “А” категорияси ишчиларининг иш жойларига бевосита хизмат кўрсатувчи ёрдамчи ишчилар. Уларга – созловчилар, назоратчилар, кранчилар, ишларни тақсимловчилар ва бевосита ишлаб чиқариш участкаларида банд бўлган ёрдамчи ишчилар.
3. “Са” категорияси – меҳнат воситалари (инструмент, жиҳозлар, технологик ускуналар)ни яратиш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишчилар.
4. “Св” категорияси – “В” категориясидаги ишчиларнинг ишларида банд бўлган ишчилар, лекин “Са” категорияси ишчиларининг иш ўринларига бевосита хизмат кўрсатувчилар.
5. “D” категорияси – умумзавод хизматлари (лаборатория, алоқа ва бошқ.) ишчилари.
Тармоқ ва корхона фаолиятини режалаштириш ва таҳлил этишда, айниқса меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш, ўртача иш ҳақини аниқлаш, кадрлар қўнимсизлигини аниқлаш учун ходимларнинг ўртача сони кўрсаткичи кўп ишлатилади.
Кадрлар салоҳиятини миқдорий баҳолаш билан биргаликда уларни сифат жиҳатдан ҳам тавсифлаш керак бўлади. Бу жиҳатлар ходимларнинг профессионал ва малакавий фазилатлари билан белгиланади. Бу борада, биринчи ўринда «мутахассислик», «ихтисослик», «малака» деган тушунчалар юзага келади.

Download 60 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling