9-мавзу. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш таянч атамалар ва иборалар
Download 60 Kb.
|
8-т
Кадрлар аттестацияси – бу ходимларнинг малакасини билим ва кўникмаларининг даражасини, фаолиятининг самарадорлигини, ишдаги, хизматдаги ва бошқа соҳалардаги фазилатлари, эгаллаб турган лавозимига тўғри келиши ёки келмаслигини аниқлаб олиш бўйича бажариладиган жараён ва иш тартибидир.
Аттестация ишининг аҳамияти нимадан иборат? Кадрлар аттестацияси ходимларнинг сифат таркибини яхшилаш, уларни оқилона жой-жойига қўйиш, ходимларни топширилган иш учун жавобгарлигини кучайтиришга қаратилади. Аттестация ходимларни эгаллаб турган лавозимларига қанчалик муносиб эканлигини аниқлашнинг асосий воситаси сифатида хизмат қилади. Кадрлар аттестацияси вақти-вақти билан ҳар йили ёки икки-уч йилда бир марта ҳам ўтказилиши мумкин. Республикада бозор иқтисодиёти даврида кадрлар тайёрлаш борасида бир қатор янги талаблар юзага келди. Улар ичида энг муҳимлари қуйидагилардан иборат: ижтимоий-психологик диагностика; кадрларни бошқариш тизимини ахборот билан таъминлаш; бандликни бошқариш; зарурий бўш лавозимларга номзодлар танлаш; кадрлар салоҳияти ва ходимларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил этиш; кадрлар маркетингини белгилаш; хизмат мартабасини режалаштириш ва назорат килиш; ходимларнинг касбий ва психологик мослашуви, кўникиши; меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар масалалари; меҳнат этикаси ва эстетикаси. Агар маъмурий – буйруқбозлик тизими шароитида бу мезон ва вазифаларга иккинчи даражали деб қаралган бўлса, бозор муносабатлари шароитида улар биринчи ўринга чиқарилди. Бу мезон ва вазифаларга эътибор бериш саноат тараққиётининг барқарор ва изчил ривожланишига катта имкониятлар яратиб беради. Бошқарувнинг барча даражаларида инсон ролининг ортиб бориши, иқтисодиётда, шу жумладан, саноатда кенг қамровли таркибий ўзгаришлар содир бўлиши ва рақобат даражасининг ўсиши кадрларнинг бошқаришга ёндошувини ўзгартиришни тақозо этади. Бундай ёндошувлар қуйидагилардан иборат: ходимларнинг самарали ишлашларини, фаолият кўрсатишларини ташкил этиш; лавозимлар даражасини оптималлаштириш, зарурий маҳорат ва малакалар тизимини яратиш; ишлаб чиқариш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш; институционал мақсадларга эришиш; ўз жамоа ва ўз ходимларининг манфаат ва эҳтиёжларини тўлароқ қондириш. Download 60 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling