9-мавзу. Т. Морганнинг ирсиятни хромосома назарияси
Микроорганизмларда жинснинг белгиланиши
Download 457.08 Kb. Pdf ko'rish
|
8-Mavzu
Микроорганизмларда жинснинг белгиланиши. Бактериялар (ичак
таёқчаси, сальмонелла, шигеллалар каби) да бутунлай бошқача, ўзларига хос жинсий жараён формаси (шакли) мавжудлиги аниқланган. Уларнинг ҳар қайси турида икки хил ҳужайра-урғочи ва эркак ҳужайралари фаолият кўрсатади. Эркак ҳужайраларда одатда микроорганизмларда учрайдиган йирик учлари туташиб айлана шаклига келган ДНК-хромосомадан ташқари жинсий фактор (омил) - фактор F + ҳам бўлади. F + фактор жуда қисқа ДНК дан иборат бўлган плазмида ёки эписомадир. (Плазмидалар ҳақида мукаммал маълумот VIII бобда берилган). F + фактор ҳам ДНК-хромосома каби репликацияланиб кўпаяди. Урғочи ҳужайраларда эса . F + фактор бўлмайди. Шунинг учун уларни F - тарзида ифода қилинади. Улардаги жинсий жараён қуйидагича намоён бўлади. Жинсий жараёнда F + (эркак) ҳужайра F - (урғочи) ҳужайра билан конъюгацияланади. Бунда F + ҳужайра цитоплазматик найча ҳосил қилиб у орқали F - ҳужайрага жинсий фактор (F + )ни ўтказади. Бунинг натижасида урғочи ҳужайра (F - ) эркак ҳужайра (F + ) га айланади. Шундай қилиб F + ҳужайра донорлик, F - ҳужайраси реципиентлик вазифасини бажаради. F + ҳужайраларида рекомбинация намоён бўлади. F - ҳужайраларида эса рекомбинация бўлмайди. Шунинг учун ҳам F + ҳужайралар микроорганизм турининг ҳаётчанлигини сақлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 3. Андрогенез, гиногенез, партеногенез ва уларда жинс белгиланиши Юқорида жинс генетикаси билан одатдаги жинсий жараён- макро ва микрогаметаларнинг қўшилиб –уруғланиб ҳосил бўлган зигота –дурагай организм авлодлари билан генетик таҳлил орқали танишган эдик. Табиатда нисбатан кам бўлса-да уруғланмаган-зигота ҳосил қилмаган эркаклик ёки урғочилик гаметалари орқали кўпайиш ҳолатлари ҳам мавжудлиги исботланган. Ана шундай кўпайиш типларидан бири андрогенездир. Download 457.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling