9-мавзу. Т. Морганнинг ирсиятни хромосома назарияси


Download 457.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana07.04.2023
Hajmi457.08 Kb.
#1338328
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8-Mavzu



9-мавзу. Т. Морганнинг ирсиятни хромосома назарияси. 
Р Е Ж А 
1.Хромосом назариясининг яратилиши. 
2.Жинс белгиланилиши ва ирсийланишининг генетик асослари.
3.Адрогенез,гиногенез,партеногенез ва уларда жинс белгиланиши. 
4.Белгиларнинг жинс билан бириккан ҳолда ирсийланиши.
Генларнинг мустақил, ўзаро боғлиқ бўлмаган ҳолда тақсимланиб 
ирсийланиши ҳақидаги Менделнинг учинчи қонуни аллел бўлмаган (ноаллел) 
генлар, яъни ҳар бири айрим-айрим хромосомаларда жойлашган генлар 
фаолиятидаги қонуниятни ўзида акс эттирган. Лекин, организмлардаги генлар 
сони кўп бўлиб, хромосомалар сони чекланган, солиштириб бўлмайдиган 
даражада кам. Организмларнинг ҳар қайси тури ўзига хос бўлган турғун 
сондаги хромосомалар (кариотип) га эга. Ушбу далилларга асосланган ҳолда, 
ҳар қайси хромосомада кўплаб генлар жойлашган деган хулосага келина 
бошланди. Бир хромосомада жойлашган генлар қандай қонуниятлар асосида 
ирсийланади, деган савол кун тартибида кўндаланг туради. Бу саволга жавоб 
америкалик олим Томас Морган ва унинг шогирдлари А.Стертевант, 
Г.Меллер, К.Бриджеслар томонидан берилди. Улар ўз тажрибаларини генетик 
тадқиқотлар учун жуда қулай мавжудот – Drosophila melanogaster деб аталган 
мева пашшаси – дрозофила устида олиб бордилар. Бу пашшада жуда кўп ва 
хилма-хил ўзаро кескин фарқ қилувчи белгилар мавжуд. Унинг 
хромосомалари оз бўлиб, диплоид ҳолатдаги сони 2n

8. Бу хромосомалар 
ўзларининг кўриниши, катта-кичиклиги билан ҳам кучли фарқланади. Яна 
шуни ҳам таъкидлаш керакки, дрозофила лаборатория шароитида осонгина 
кўпаяди. Улар жуда серпушт бўлиб, 26

- 27
0
С да ҳар 10-15кунда янги авлод 
бериб кўпаяди. Кўп йиллик тадқиқотларда 
генетиканинг дурагайлаш таҳлил методини цитогенетик метод билан боғлаб 
олиб борилди. Бу соҳадаги амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари асосан 
қуйидаги икки йўналишда бўлди: 
1) Жинснинг генетик белгиланиши ва белгиларнинг жинс билан бириккан 
ҳолда ирсийланиши; 
2) Организм 
белгиларининг 
бириккан 
ҳолда 
ирсийланиши 
ва 
кроссинговер. 

Download 457.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling