9-мавзу. Т. Морганнинг ирсиятни хромосома назарияси


Download 457.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana07.04.2023
Hajmi457.08 Kb.
#1338328
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8-Mavzu

Андрогенез деб янги авлод эмбрионининг фақат сперматозоид ядроси 
ва тухум ҳужайранинг цитоплазмаси ҳисобига ривожланишига, бинобарин, 
унинг генотипи ота генотипи томонидан белгиланишига айтилади. 
Андрогенез қандайдир сабаблар билан оналик ядросининг уруғланиш 
жараёнига қадар нобуд бўладиган ҳолатларда кузатилади. Андроген 
зиготаларнинг ҳаётчанлиги хромосомалар диплоид тўпламининг тикланиши 
билан нормал ҳолга келади. Бунинг учун она тухум ҳужайраси ичига бир 
вақтнинг ўзида бир нечта сперматозоидлар кириши керак ва иккита оталик 
пронуклеуслари ўзаро қўшилиб диплоидли ядро ҳосил қилиши керак. 
Андроген индивидларнинг етук вояга етган ҳолатлари фақат тут ипак қуртида 
(Bombyx mori) ва паразит арилар (Habrabracon hebetor) да кузатилган. 
Гиногенез. Гиногенез деб янги авлод эмбрионининг фақат оналик 
ядросидан пайдо бўлиб ривожланишига айтилади. Оналик цитоплазмасига 
кирган сперматозоид ядроси табиий ва сунъий таъсир этувчи омиллар 
таъсирида бузилади ва ўзининг уруғлантириш қобилиятини йўқотади. Аммо 
бундай сперматозоид тухум ҳужайранинг активлигини оширади. Оналик 
ядроси бўлиниб кўпаяди ва гаплоид эмбрион ҳосил бўлади. Табиий 
гиногенезда ривожланадиган индивидлар нормал диплоид сондаги 
хромосомалар тўпламига эга бўладилар. Сунъий гиногенез гаплоидия билан 
боғлиқ бўлиб, бундай эмбрионнинг ҳаётчанлиги паст бўлади.


Гиногенез гермафродит юмалоқ чувалчанглар, тирик туғувчи 
(Mollienisia formosa) балиқларда кузатилди.
Партеногенез. Партеногенез деб уруғланмаган оналик (макрогамета) 
ядросининг ўзидан ривожланган гаплоид эмбрионнинг ҳосил бўлишига 
айтилади.
Ҳосил бўлган партеногенетик гаплоид эмбриондан урғочи организм 
ривожланади. Лекин уларнинг ҳам ҳаётчанлиги паст бўлади. Уларга нисбатан 
партеногенетик диплоид эмбрион ҳаётчан бўлади. Диплоид сондаги 
хромосомага эга бўлган партеногенетик макрогамета I мейознинг анафазасида 
гомологик хромосомалар тарқалмай битта макрогаметанинг ўзида қолиши 
туфайли ҳосил бўлади.
Диплоид партеногенез усулида пайдо бўлган ўсимликлар наслли, уруғ 
тугадиган бўладилар. Партеногенез баъзи ўсимлик ва ҳайвон турларида 
табиий ҳолатда учрайдилар. Тажрибада ҳам сунъий партеногенез ва андро-
генез олиш мумкин. Экспериментал йўл билан партеногенетик ва андоге-
нетик индивидлар олиш ва улардан жинсни бошқариш бўйича академиклар 
Б.Л.Астауров ва В.А.Струнниковлар янгиликлар қилганлар. 
Хулоса: Шундай қилиб, Т.Морган ва унинг шогирдлари дрозофила 
пашша-сининг цитогенетикасини тадқиқ қилиш натижасида уларнинг 
кариотипида жинснинг белгиланиши ва ирсийланишини таъминловчи бир 
жуфт жинсий хромосомалар мавжудлигини исбот этдилар. Дрозофилада 
урғочи организмлар гомогамет (ХХ), эркак организмлар гетерогамет (ХY) 
жинс эканлиги аниқланди. Жинс белгиланишининг бундай типи (♀ХХ, ♂ ХY) 
одамларга, аксарият сут эмизувчиларга, баъзи балиқ турларига ҳам хос 
эканлиги исботланди. Жинсий хромосомаларда жойлашган генлар жинс билан 
боғлиқ ҳолда ирсийланиши кўрсатиб берилди. 

Download 457.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling