9-мавзу. Т. Морганнинг ирсиятни хромосома назарияси


Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг n - 2n (гаплоид-диплоид)


Download 457.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana07.04.2023
Hajmi457.08 Kb.
#1338328
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8-Mavzu

Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг n - 2n (гаплоид-диплоид) 
типи. Жинсни белгилашнинг бу типи арилар, асаларилар ва чумолиларда 
аниқланган. Уларнинг кариотипида махсус жинсий хромосомалар бўлмайди. 
Жинснинг намоён бўлиши улар кариотипидаги хромосомаларнинг умумий 
сонига, яъни 2n ёки n тарзда эканлигига боғлиқ. Ариларнинг урғочиларида 
хромосомалар диплоид (2n

32), эркакларда эса гаплоид (n

16) ҳолатда 
бўлади. Урғочилари мейоз бўлиниши орқали гаплоид сонга эга 
макрогаметалар ҳосил қилади. Асалариларда, она ари уруғланган тухум 
ҳужайра (2n

32) ва уруғланмаган тухум ҳужайралар (n

16) қўяди. Уруғланган 
диплоид (2n

32) зиготадан урғочи арилар пайдо бўлади. Лекин улардан ҳамма 
вақт ҳам насл берувчи урғочи арилар ҳосил бўлавермайди. Уларнинг 
айримлари онтогенезнинг дастлабки даврлариданоқ юқори сифатли озиқа - 
она “сути” олиб ривожланади, натижада, улардан авлод ҳосил қилиш 
қобилиятига эга, серпушт она арилар пайдо бўлади. 


3) 
4)
Жинсни белгилашнинг тўртта типи. 


Қолган аксарият диплоид зиготадан (2n

32) пуштсиз, кўпайиш 
қобилиятига эга бўлмаган урғочи ишчи арилар пайдо бўлади. Бундай 
ариларнинг личинкалари ривожланиш вақтида асал ва чанглар аралашмаси 
билан озиқлантирилган бўлади. Она асалари қўйган уруғланмаган тухум 
ҳужайрадан (n

16) партеногенез йўли билан эркак арилар (трутен) 
ривожланади. Уларда жинсий ҳужайраларнинг ривожланишида мейоз митоз 
билан алмашинган бўлади, шу сабабли уларнинг сперматозоидлари 
хромосомаларнинг гаплоидли тўпламига ((n) эга бўладилар. Трутенларнинг 
соматик ҳужайраларида хромосомаларнинг диплоидли тўплами (2n) 
тикланган бўлади. 

Download 457.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling