9-мавзу. Т. Морганнинг ирсиятни хромосома назарияси


Download 457.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana07.04.2023
Hajmi457.08 Kb.
#1338328
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8-Mavzu

“X”-хромосомалар дейилади. Улардан, мейоз жараёнида жинсий 
хромосомаси бўйича фақат бир хил, битта X - хромосомали гаметалар ҳосил 
бўлади. Шунинг учун ҳам бундай жинсни гомогаметали жинс дейилади. 
Пашшанинг эркакларида эса, жинсий хромосомалар бир жуфт бўлса-да, 
уларда, ўлчам ва шакл жиҳатидан фарқ кузатилади. Уларнинг бири урғочи 
организм жинсий хромосомаларига ўхшаш бўлиб, у ҳам жинсий “Х”- 
хромосома дейилади. Эркак организмнинг иккинчи жинсий хромосомаси “Х”- 
хромосомага нисбатан анчагина кичик бўлиб, у “Y”- хромосома деб аталади. 
Шунинг учун эркак пашшаларда, мейоз жараёнида, икки хил тенг миқдордаги 


гаметалар ҳосил бўлади. Уларнинг 50% “Х”- хромосомали ва 50% “У”- 
хромосомали бўлади. Шу боисдан бундай генотипга (ХY) эга жинс 
гетерогаметали жинс деб юритилади. 
Агарда уруғланиш жараёнида, оналик гаметаси (уларнинг ҳаммасида 
биттадан “Х”- хромосома бор) билан “Х”- хромосомали оталик гаметаси 
қўшилса, ундан ҳосил бўлган зигота, яъни янги авлод жинсий хромосомалари 
бўйича “ХХ” генотипга эга бўлади ва уларнинг жинси урғочи бўлади. Агар 
уруғланиш жараёнида, макрогамета “Y”- хромосомали микрогамета билан 
қўшилса “ХY” генотипга эга эркак авлод пайдо бўлади. Натижада эркак ва 
урғочи организмларнинг миқдорий нисбати 50:50 (1:1) га яқин бўлади. 
Бинобарин, келгуси авлодларнинг қайси жинсга мансуб бўлиб ривожланиши, 
дрозофилада эркак организм гаметалари генотипига боғлиқ экан.
Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ZW типи. Қушларда, 
сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчи ҳайвонларда, капалаклар, 
жумладан, ипак қуртида урғочи организм гетерогаметали (ХY), эркак 
организм эса гомогаметали (ХХ) бўлади. Генетик адабиётда, жинсни белги- 
лашнинг бу (иккинчи) типини биринчи (ХY) типдан ажратиш мақсадида 
гомогаметали эркак жинсни - ZZ тарзида, гетерогаметали урғочи жинсни-ZW 
шаклида ифодаланади.Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ХО типи. 
Жинсни белгилашнинг бу типи қандала ва чигирткаларда топилган. Уларнинг 
эркакларида жинсий хромосома фақат битта бўлади. Уларнинг жинс бўйича 
генотипи “ХО” тарзида ифодаланади Шунинг учун ҳам улар 50% “Х”- 
хромосомали ва 50% “О”- хромосомасиз икки хил микрогамета ҳосил қилади. 

Download 457.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling