9-мавзу. Т. Морганнинг ирсиятни хромосома назарияси
Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг генетик асослари
Download 457.08 Kb. Pdf ko'rish
|
8-Mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ХY типи.
Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг генетик асослари
Жинс, яъни организмларнинг эркак ва урғочилик хусусияти, уларнинг бошқа белгилари каби, моддий ирсий асосга эга бўлиб, наслдан-наслга берилади ва ривожланади. Жинснинг намоён бўлиши ва ирсийланишида хромосомаларнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги исботланди. Ҳайвон турлари ҳамда айрим жинсли ўсимлик турларида, эркак ва урғочи жинсга мансуб организмларнинг миқдорий нисбати ўзаро тенг, яъни 50%:50% га яқин эканлиги аниқланган. Қуйида ҳар хил тур организм-ларидаги эркак жинсга мансуб авлодлар миқдори, фоиз ҳисобида келтирилган. одамларда - 51 чўчқаларда - 52 ўрдакларда - 50 отларда - 52 итларда - 56 каптарларда - 50 қорамолларда - 50-51 сичқонларда - 50 наша ўсимлигида - 45 қўйларда - 49 товуқларда - 49 Бундай натижа таҳлилий чатиштиришда кузатиладиган 1Аа:1аа ажралишга ўхшайди. Шунга асосланиб, дастлабки даврда, ота-она организмлардан биттаси, масалан, урғочи жинс гомозиготали, эркак жинс гетерозиготали бўлса керак, деб фараз қилинди. Цитогенетик тадқиқотлар, хромосома даражасида бу фикрнинг тўғри эканлигини тасдиқлади. Аксарият ҳайвон турлари ва айрим жинсли ўсимликларда, жинсни белгиловчи бир жуфт махсус жинсий хромосомалар борлиги аниқланди. Бу жуфт хромосома бир жинсга (масалан урғочи) мансуб организмларда бир хил-гомологик, иккинчи жинс (масалан эркак) га мансуб организмларда ҳам бир жуфт бўлгани билан уларнинг бир-бирига ўхшаш эмаслиги, яъни ногомологик бўлиши кўрсатилди. Генетик тадқиқотлар натижасида хромосома орқали жинс белгиланишининг бир неча типлари аниқланди (расм). Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ХY типи. Дрозофила паш- шалари устида ўтказилган тадқиқотларда жинсни белгилашнинг ХY типи аниқланди. Дрозофиланинг эркак ҳамда урғочиларида диплоид ҳолдаги хромосомалар сони тўрт жуфт (8 та) бўлади. Уларнинг 3 жуфти (6 таси), ўлчами ва шакли билан, эркак ва урғочи организмларда бир хил бўлади. Бу хромосомалар аутосомалар (жинсга боғлиқ бўлмаган хромосомалар) дейилади. Қолган бир жуфт хромосома эса улардан фарқ қилади. Бу жуфт хромосомалар жинсий хромосомалар деб юритилади. Урғочи организмларда бу жуфт бир хил кўлам ва бир хил шаклдаги хромосомалардир. Улар жинсий Download 457.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling