9-мавзу. Т. Морганнинг ирсиятни хромосома назарияси


Ўсимликларда жинс белгиланиши ва унинг ирсийланиши


Download 457.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana07.04.2023
Hajmi457.08 Kb.
#1338328
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8-Mavzu

Ўсимликларда жинс белгиланиши ва унинг ирсийланиши. Юксак 
ўсимликларда, жумладан, ёпиқ уруғли (гулли) ўсимликларда ҳайвонлардан 
фарқли ўлароқ жинснинг белгиланиши ва ирсийланиши анча хилма-хил ва 
мураккаб кечади. Уларнинг гули икки жинсли (гермафродит) ёки бир жинсли 
(ёки оналик, ёки оталик) бўлиши мумкин. Ёпиқ уруғли ўсимликлар 
гулларининг жойлашишига қараб қуйидаги гуруҳга бўлинади: 
а) гермафродит ўсимликлар; улар фақат икки жинсли гулга эга 
бўладилар; 
б) бир уйли ўсимликлар; уларда бир жинсли гулларнинг иккала хили 
(оналик ва оталик) битта ўсимликда, алоҳида-алоҳида жойлашади; 
в) икки уйли ўсимликлар; уларда оналик гуллари бир ўсимликда, 
оталик гуллари эса бошқа ўсимликда ривожланади
г) кўп уйли (полигам) ўсимликлар; уларда, ҳам икки жинсли, ҳам ҳар 
иккала типдаги бир жинсли гуллар ривожланиши мумкин. 
Ботаника 
фанининг 
далилларига 
кўра, 
ёпиқ 
уруғли 
ўсимликларнинг 71-78% икки жинсли гулга эга. Уларнинг 5-8% га яқини бир 
уйли, 3-4% га яқини эса икки уйли ва 17-21% яқини кўп уйли ўсимликлар 
ҳисобланади.
Баён этилганларга кўра, ҳайвон объектларига асосланиб ишлаб 
чиқилган, жинс белгиланишининг хромосома назариясини ўсимликларга 
қўллашнинг анчагина мураккаб ўзига хос томонлари мавжуд. 
Ўсимликларда махсус жинсий хромосомалар фақат икки уйли
яъни оталик ва оналик гуллари алоҳида ўсимликда жойлашган ёпиқ уруғли 
ўсимлик 
турларида 
топилган. 
Уларда 
жинс 
белгиланиши 
ва 
ривожланишининг икки типи аниқланган: 
а)она ўсимлиги гомогаметали (ХХ), ота ўсимлиги гетерогаметали (ХY). 
б)она ўсимлиги гетерогаметали (ХY), ота ўсимлиги гомогаметали 
(ХХ). 


Ўсимликларда жинснинг белгиланиши ҳақидаги таълимотга асос 
солган олимлардан бири К.Корренс (Correns, 1928) ёввойи қулупнай 
(земляника)нинг жинс бўйича икки уйли турлари Fragaria moshata ва Fragaria 
ananassa ўсимликларида махсус жинсий хромосомалар мавжудлигини кашф 
этди. Корренс бу турларга мансуб она ўсимликлар гетерогаметали (ХY), ота 
ўсимликлар эса гомогаметали (ХХ) эканлигини биринчи бўлиб исбот этди. У 
ёввойи қулупнайнинг бошқа турларидаги жинс ривожланишини ўрганиб, улар 
орасида икки уйли турлардан ташқари бир уйли ва гермафродит гулларга эга 
бўлган турлари ҳам мавжудлигини кўрсатди. Бундан ташқари
Корренс ёввойи 
қулупнай турларида жинс хилларининг ривожланишини таъмин этувчи 
генларни ҳам топди ва уларнинг функциясини тасвирлади.
Генетик тадқиқотлар Т.С.Фадеева томонидан янги генетик ва 
цитогенетик методларни қўллаш орқали ривожлантирилди ва Fragaria нинг 
жинс бўйича ҳар хил генотипга эга бўлган гомозиготали линиялари 
коллекцияси яратилди. 
Ўсимликларнинг бошқа турларида олиб борилган тадқиқотлар 
натижасида жинсий хромосомалар фақат жинс бўйича икки уйли 
ўсимликлардагина мавжуд эканлиги тасдиқланди. Шунинг билан бирга, ёпиқ 
уруғли икки уйли ўсимлик турларида энг кўп тарқалган жинс белгиланиш 
типи аниқланди. Бунда оналик ўсимлиги гомогаметали (ХХ), ота ўсимлиги эса 
гетерогаметали (ХУ) бўлган. Жинс белгиланишининг бундай типи узум, наша, 
элодея каби ўсимлик турларида топилди ва тадқиқ қилинди.
Гулли ўсимликларнинг аксарият турлари икки жинсли, яъни 
гермафродит бўлиб, уларнинг кариотипида махсус жинсий хромосомалар шу 
давргача топилмаган. Шунингдек, жинсий хромосомалар бир уйли (оталик ва 
оналик) гуллари бир ўсимликда, аммо бошқа - бошқа жойлашган 
ўсимликларда ҳам бўлмас экан. Уларда жинснинг ривожланиши генотипидаги 
муайян генлар фаолиятига боғлиқлиги ҳақидаги назарий фикрлар ва айрим 
далилларга асосланган. 

Download 457.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling