9-мавзу: ТЎҚимачилик ипларининг кўндаланг кесимида толаларнинг секториал тақсимланиши баҳолаш усуллари


Download 70.68 Kb.
bet2/2
Sana19.12.2022
Hajmi70.68 Kb.
#1033573
1   2

(25)


бу ерда 1,2..ж,..н-тўқимачилик ип кесимининг тартиби; - 1 таркибнинг 1, 2, j ва n кесимдаги секториал тақсимланишнинг нотекислиги.
K-таркибларнинг n-кесимларда тақсимланишининг нотекислигини тадқиқ қилганда вариант учун тақсимланишнинг умумий нотекислиги қуйидагича бўлади.
(26)
Тўқимачилик ипдаги турли жинсли толаларнинг тақсимланиш секториал нотекислигини бошқа тартиб билан ҳам баҳолаш мумкин. Тўқимачилик ипларнинг ҳар қандай j-кесимидаги барча таркибдаги турли жинсли толаларнинг нотекислиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
(27)
(28)
Тароқли усулда олинган тўқимачилик ипларнинг баъзи бир хусусиятлари унинг кесимлари бўйича толаларнинг секториал тақсимланишини баҳолашга салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, тўқимачилик ип кўрсаткичининг айланадан оғиши катта таъсир қилади. Бу оғиш қанча катта бўлса, тўқимачилик ип кесимининг секторларида толалар сони бўйича тарқоқлиги шунча катта бўлади ва ишлаб чиқариш технологиясидан қатъий назар тўқимачилик ипдаги турли толаларнинг секториал тақисмланишининг квадратик нотекислиги шунча катта бўлади. Бундан ташқари, ипларнинг кўндаланг кесими шундай бўлиниши мумкинки, бунда толаларнинг кўп тўпланган жойлари битта сектор ичида ёки чегараловчи чизиқда бўлади. Шунинг учун ип кесимини секторларга бўлаётганда маълум бир тартибга риоя қилиш керак, бу ўрганилаётган ипларнинг барча вариантлари учун кўндаланг кесим тасвирларини секторларга бўлишда бир хил шароитларни таъминлаши керак.
Бундан ташқари (26) ва (28) формулалар шундай тузилганки, бунда секториал тақсимланишнинг нотекислиги билан аниқланади. Пировард натижада фақатгина тўқимачилик ип кесими секторларидаги (таркиблар бўйича) толалар сонининг ўзгариши сабабли ҳосил бўлган нотекислик ҳисобга олинади. Бироқ, бунда ўрганилаётган тўқимачилик ип кесимлари ўртасидаги секторларда (таркиблар бўйича) толаларнинг ўртача сони бўйича ўзгаришлари ҳисобга олинмайди. Бундай нотекислик объектив мавжуд ва кесимлараро секториал нотекислик деб аталиши мумкин.
(29)
бу ерда: -тўқимачилик ип j-кесимининг секторларида ўрганилаётган таркибнинг ўртача толалар сони; - ип n-кесимлари секторларида ўрганилаётган ўртача толалар сони.
К-таркибларнинг тақсимланишини баҳолашда умумий кесимлараро нотекислиги қуйидагича бўлади:
(30)
бу ерда - (5) формула бўйича аниқланади.
Кесимлар ўртасидаги секторларда толаларнинг ўртача сонининг ўзгариши қанча катта бўлса, кесимлараро секториал нотекислик шунча катта бўлади.
Шундай қилиб, секториал тақсимланишни тўлиқ баҳолаш учун ички нотекислик билан бир қаторда кесимлараро нотекисликни ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу икки нотекисликни проф.В.Е.Зотиков формуласи бўйича қўшиш мумкин:
(31)
бу ерда: Сс-ип учун тақсимланишнинг умумий секториал нотекислиги; - А.Г.Севостъяновнинг (26) ёки (28) формулалари бўйича аниқланади; - (30) формула билан аниқланади.
Ҳар қандай таркиб учун кесимлараро секториал нотекислик ўша таркибнинг толаларнинг умумий сони бўйича кесимлараро нотекислигига тенг эмаслигини исботлаш қийин эмас. Агар ипнинг ҳар бир кесими а – секторларга бўлинган бўлса, унда маълум бир таркибнинг умумий толалар сони Mj қуйидагича аниқланади.
(32)
Тўқимачилик ип кесимларидаги ўрганилаётган таркибнинг ўртача толалар сони қуйидагича ифодаланади:
(33)
Агар бу қийматларни (29) формулага қўйсак, унда сурат ва махраж а марта кўпаяди, еСс катталик эса ўзгармай қолади.
Кесимлараро секториал нотекисликнинг хусусиятларидан бири шундаки, у тўқимачилик ип кесимидаги секторлар сонига боғлиқ эмас, балки кесимлар ўртасида секторлардаги ўртача толалар сонининг ўзгаришига боғлиқ.
Кесимлараро секториал нотекислик тушунчасининг киритилиши ва уни ҳисоблашнинг таклиф этилган усули ип таркибидаги турли жинсли толалар тақсимланишининг объектив мавжуд бўлган секториал нотекислигини янада тўла баҳолашга имкон яратиб беради.
Таянч иборалар
Турли жинсли толалар аралашиши, ипларнинг турли кўндаланг кесимлари, радиал йўналиш, секториал тақсимланиш, секториал нотекислик, статистик кўрсаткичлар, ип кўндаланг кесими секторлари бўйича таркиб толалари жойлашишининг квадратик нотекислиги, тақсимланишнинг умумий нотекислиги, кесимлараро секториал нотекислик


Назорат саволлари
1. Ип кўндаланг кесимини баҳолаш усуллари қандай.
2. А.Севостьянов усули ҳақида маълумот беринг.
3. Тақсимланишнинг умумий нотекислиги қандай аниқланади.
4. Тароқли усулда олинган ипларнинг секториал тақсимланишига таъсирини изоҳланг.
Download 70.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling