9-мавзу Yonilg`i haqida umumiy tushuncha. Yonilg`ini yonish turlari


§4.Қурилиш материаллари саноатида ишлатиладиган ёнилғи турлари


Download 102.15 Kb.
bet4/5
Sana02.06.2024
Hajmi102.15 Kb.
#1839058
1   2   3   4   5
Bog'liq
9-мавзу (4) (3)

§4.Қурилиш материаллари саноатида ишлатиладиган ёнилғи турлари
Қурилиш материаллари саноатида олдинлари классик қадимий ёқилғилар ҳисобланган торф ва сланец ишлатилмаяпти.Олдинлари бу ёқилғилар ғишт пиширишда ёки шиша олишда ишлатилган.кейинги даврда торфдан ёқилғи эмас қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида фойдаланиш кўпайгани ҳамда сланецларнинг паст ёниш иссиқфлиги,кўп кул пайдо бўлиши каби сабаблар бунга таъсир қилди.
Қўнғир кўмир заҳиралари юртимизда мавжудлиги қурилиш материаллари саноатида ишлатиш имкониятини яратади.Асосан қўнғир кўмирни ғишт пишириш учун қўлланилади.Қуритиш ускуналарида таркибида олтингугурт кўплиги сабабли қўллаш мураккаб.Қўнғир кўмирни ғишт хом ашёси аркибига қўшиш эса ғиштни хоссаларини яхшилашга хизмат қилади
Антрацит энг қадимги ва қимматбаҳо ёқилғи.Қўнғир кўмир билан бирга қурилиш материаллари саноатида кенг қўлланилади
Кўмир брикетларини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш мамлакатимизда ривожланиб бораётгани сабабли истиқболли ёқилғилардан бири ҳисобланади.
Кокс кўмири- коксланувчи кўмирни юқори ҳароратда ишлов бериш орқали ҳосил қилинади.Кокс юқори сифатга эга бўлганлиги сабабли асосан металлургия саноатида ишлатилади.
Нефт тўғридан-тўғри ёқилғи сифатида ишлатилмасдан ундан олинган маҳсулот асосан мазут ёқилғи сифатида ишлатилади.Юқори калорияли ва сувсиз бўлгани сабабли кўмир йўқ жойда мазут ишлатилади.Лекин мазутни сақлаш ишлатиш хўжалиги мураккаб ҳисобланади.
Табиий газ бебаҳо табиат инъоми бўлиб,кенг қўллаш имкониятлари жуда чексиз.Ташиш,ёқиш ўта осон,ёниш жараёнида экологик таъсири бошқа ёқилғиларга нисбатан паст.
Йел Университети профессори Б.Скиннер ўзининг “Инсониятга ердаги ресурслар етадими” китобида Аверит томнидан ҳисобларга асосланиб ер шаридаги кўмир ёқилғиси заҳираси 8626 млрд тоннани ташкил этсада унинг 6650 млрд тоннасини инсон қазиб олиши учун имкони борлигини, кўмир ёқилғисининг потенциал заҳираси билан бирга15720 млрд тоннани ташкил этишини баён қилиб,бу энергетик кўрсаткичлар бўйича 2,1 ўн даражада 21 жоулга тенглигини кўрсатган.Нефт ва газ ёқилғисини сарфлаш таҳлилига асосланиб 2020 йилга бориб кўмир ер юзида асосий ёқилғи бўлиб яна майдонга чиқади деб башорат қилган.Кўмир эрамиздан 350-250 миллион йиллар олдин пайдо бўлган бўлсада инсонлар уни 12 асрдан бошлаб ишлата бошладилар. Б.Скиннер маълумотларига кўра Англияда 1273 йилда уйларни иситиш учун ишлатилгавн кўмир тутуни ва ҳидидан ғазабланган инглизлар сал ўтмай ғазабидан тушиб оммавий равишда фойдалана бошлашган

Download 102.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling