9-мавзу Yonilg`i haqida umumiy tushuncha. Yonilg`ini yonish turlari
Download 102.15 Kb.
|
9-мавзу (4) (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёниш иссиқлиги
- Алангаланиш ҳарорати
- Кулнинг оловбардошлиги
§3.Ёнилғи хоссалари.
Ёнилғининг асосий хоссалари қуйидаги кўрсаткичларга асосланади: Ёниш иссиқлиги Алангаланиш ҳарорати Кулнинг эриш ҳарорати Мехаиик мустаҳкамлик Ташқи муҳитга чидамлилик Ўз-ўзидан аланганмаслик суюқ ёқилғилар учун яна иккита кўрсаткич Ёпишқоқлик ва ёниш ҳарорати ҳам муҳим аҳамиятга эга Ёниш иссиқлиги деб 1кг қаттиқ ёки суюқ ёқилғини ёки ё метр куб газ ёқилғисини тўлиқ ёнганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдорига айтилади.Техник адабиётларда Q ҳарфи билан белгиланади.даражадаги р-ишчи ёқилғи деган маънони,индексда н (низшая-пастки),в (высшая) пастки ва юыори ёниш иссиылиги билдиради.Юқори ёниш иссиқлиги ёнишда сув буғларини кондетсацияланишини эътиборга олса,пастки ёниш иссиқлигида эса сув буғлари буғ ҳолида қолишини ҳисобга олган ҳолда бўлади.Техник ҳисоб китобларда барча ёқилғиларни бир хил кўрсаткичга келтирилган тури шартли ёқилғи тушунчасида фойдаланилади.Шартли ёқилғи деб ёниш иссиқлиги 7000 ккал/кг ёки 29300 кж/кг бўлган ёқилғи тушунилади. Алангаланиш ҳарорати деб ёқилғини тайёр аланга бўлмаганда энг паст ёниш ҳарорати тушунилади.Алангаланиш ҳарорати ҳар хил ёқилғилар учун турлича(градус Цельсийда) : Торф учун-250-300 Ўтин 250-300 Қўнғир кўмир 350-450 Тош кўмир 400-500 Антрацит ва кокс кўмири учун 700-800 га тенг. Суюқ ёқилғилар учун алангаланиш ҳарорат ташқи ёниш манбасисиз энг паст ёниш ҳароратини белгилайди Кулнинг оловбардошлиги унинг эриш ҳарорати бўлиб,унинг агрегат ҳолати ва физик тузилишига боғлиқ.Оловбардошлиги бўйича 4 хил кул бўлади (Ҳарорат градус Целсий бўйича): Осон эрийдиган 1100 градусгача Ўртача эрийдиган 1160-1350 градусгача Қийин эрийдиган 1350-1500 градусгача Оловбардош 1500 градусдан юқори бўлган.Осон эрийдиган кул ёниш жараёни тугаганда шлак шаклига келса оловбардош кул эса майда дисперс шаклида бўлади.Ёқилғини ёқишда иссиқлик техникаси қурилмаларини лойиҳалаш ва ишлатишда кўмирни ташқарига чиқариб ташлаш усули ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.Агар прессланган- брикет ёқилғи ишлатилса унинг таркибини эътиборга олиш керак бўлади.Чунки ёнишда ҳосил бўлган маҳсулотлар қурилиш материаллари хоссалари ва сифатига таъсир кўрсатади Ёқилғининг ташқи муҳитга чидамлилиги уни ташиш ва узоқ муддат сақлашда асосий рол ўйнайди.Масалан ёқилғи маълум бир муддатдан кейин ўз-ўзидан ёниб кетиши мумкин.Бу темир сульфидлари мавжуд бўлганда ҳаводаги кислород билан реакцияга киришиб, иссиқлик ажралиши ва бу ҳароратни алангаланиш ҳароратигача кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин.Бу жараён кўмирни сифатини пасайтириб,майдаланиб кетишига ва қизишига олиб келади.Бу хусусия асосан қўнғир ва тош кўмирга хосдир.Шуни ҳисобга олиб,қўнғир кўмирларни 2 ойгача сақланса уюм баландлиги 1-2,5 метрдан ошмаслиги2 ойдан кўп сақланса 1,5-2 метргача бўлиши талаб этиладиТошкўмир учун эса бу кўрсаткич тегишлича 2,5-3,5 ва 2-2,5 метрни ташкил этади Кўмир ёқилғисини яна бир муҳим кўрсаткичи унинг намлиги ҳисобланади.Намлик қанча юқори бўлса ёпишқоқлиги ошиб.сифати пасяди.Бу айниқса механизациялашган ўтхонали иссиқлик қурилмалари учун муҳим ҳисобланади. Суюқ ёқилғи сифатида асосан мазут ишлатилади Мазутнинг ёпишқоқлиги бўйича 5 та маркаси мавжуд: 20 40 60 80 100. Мазут буғларининг алангаланиш ҳарорати 80-125 градус Целсийни ташкил этади.мазутнинг қуюқлашиш ҳарорати 5-25 градусга тенг Маут таркибидаги олтингугурт миқдорига қараб: Паст олтингугуртли-0,5% Олтингугуртли -1% гача Юқори олтингугуртли-3,5 % гача бўладиМазутнинг зичлиги о,9 г/см куб Газ ёқилғиси зарарсиз ҳисобланади,агар такибида олтингугур бўлмаса.Газ ёқилғиси сифатига ҳам олтингугурт таъсир ўтказади.Табиий газ таркибидаги тўйинмаган углеводородлар наркотик таъсирга эга бўлиши мумкин.Олтингугурт водород бирикмаси аодород сульфид заҳарли бўлиши билан бирга сув билан бирикиб,сульфат кислота ҳосил қилиши натижасида металл қувурлар,иссиқлик қурилмаларини емиради (Коррозия) Download 102.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling