9-мавзу:ЎҚувчилар жамоасини шакллантириш жамоа сўзи лотинча «Коллективус»
Жамоага қандай талаблар қўйилади?
Download 61.09 Kb.
|
jamoa tarbiyasi
Жамоага қандай талаблар қўйилади? деган савол туғилиши мумкин.
Синф фақат ўқув фаолияти бирлиги бўлибгина қолмасдан, балки ўқувчиларга тарбия беришни ташкил этишнинг муҳим жамоа шакли ҳамдир. З. Қўзийевнинг фикрича «жамоага қўйилган умумий талабларга кўра жамоа аъзолари қуйидагилардан қониқиш ҳосил қилишлари керак: ўзаро муносабатлардан; ўқиш ва меҳнат жараёнидан; раҳбарликдан; уюшқоқликдан; онгли интизомдан; оқилона ва фойдали фаолиятдан; хотиржамликдан; ўз қадр-қимматини сақлашдан; жамоа билан фахрланишдан; ҳимояланганликдан. Жамоа аъзоларига: ихтиёрийлик; демократик фаолият; сўз эркинлиги; ташаббускорлик; мастақиллик; фаоллик; ижодий фаолият кўрсатишлари учун имконият яратилиши керак»1. Жамоа ва унга қўйилган талаблар ҳақида гапирар эканмиз, турли ёшдаги синфларда жамоа ташкил этишнинг фарқли томонлари борми? Уларнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? деган савол туғилиши табиий. Ўқувчилар жамоаларини тузиш гуруҳларда, синфларда турли фарқлар билан амалга оширилади. Шунинг учун барча синфлар учун бир хилдаги йўл-йўриқларни белгилаб бўлмайди. Айниқса, бошланғич, В ва ИХ синфларда ўқувчилар жамоасини ташкил этиш ва жипслаштириш катта қийинчиликлар туғдиради. Бу синфларда кўпинча ўқувчилар таркиби мутлоқ янги ёки қисман ўзгаради. Шунинг учун ўқувчилар жамоасини янгидан тузишга тўғри келади. ВИ-ВИИ синфларда ўқувчилар фаоллари кенгайиб боради. Улар кўпроқ жамоатчилик ишларида қатнашадилар, ўзларининг ахлоқий тажрибаларини бойитадилар, меҳнат қилиш малакалари ва кўникмаларини ривожлантирадилар. Синф раҳбари қуйи ва ўрта синфларда бу ишларни амалга оширишда болалар ва ўсмирлар уюшмасига, юқори синфларда «Камолот» ташкилоти ёрдамига таянади. Download 61.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling