9-мавзу:ЎҚувчилар жамоасини шакллантириш жамоа сўзи лотинча «Коллективус»


Синф жамоасини қандай йўллар билан жипслаштириш, шакллантириш мумкин?


Download 61.09 Kb.
bet4/6
Sana03.12.2023
Hajmi61.09 Kb.
#1799669
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
jamoa tarbiyasi

Синф жамоасини қандай йўллар билан жипслаштириш, шакллантириш мумкин?
Синф жамоасини уюштириш йўллари қуйидагилар:
1. Жамоатчилик топшириғи бериш;
2. Синф фаолларини тўғри танлаш;
3. Ўқувчиларни истиқболга чорлаш;
4. Синфда ижобий анъаналарни қарор топтириш;
5. Ўқувчиларга ягона талаблар қўйиш.
Жамоатчилик топшириғи. Жамоа бўлиб ишлаш, амалий фаолият кўрсатиш синф жамоасини жипслаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу фаолият синф жамоаси ҳаётини мазмундор ва қизиқарли қилади. Синфдаги барча ўқувчиларга, ҳатто қолоқ, интизоми бўш ўқувчиларга ҳам жамоат топшириғи бериш керак.Бу болаларни меҳнатсеварлик, тежамкорлик ва тартиб-интизомга ўргатади.
Жамоани уюштиришга оид қуйидаги муаммоли педагогик вазиятга муносабат билдирсак:
Муаммоли педагогик масала ечиш:
Ёш ўқитувчини 1Х синфга синф раҳбари этиб тайинладилар. Бу анча мураккаб бўлган ва яқинда ташкил топган синф эди. Синф жамоа бўлиб уюшмаган, ўқувчилар тарқоқ эди. Синф раҳбари уларни синф ва мактаб ишларини бажаришга чорлаш билан уюштиришга ҳаракат қилди. Бунга кузги экскурсия ҳам ёрдам берди. Бу ўқитувчига ҳар бир боланинг қизиқиши ва имкониятини билишга шароит яратди. Синфда ташкил этилган хар бир тадбир ўзаро соғлом муносабатларни ўрнатишга, юқори синф ўқувчиларининг жамоадан талабларини қондиришга қаратилган эди. Синф ўқувчиларидан бири ўз иншосида шундай ёзади: «Мен синфга фақат ўқиш учун бормайман. Бу ерда менинг доимо ёрдамга тайёр бўлган дўстларим бор. Илгари менинг фақат кўчада дўстларим бор эди. Улар билан жуда маънисиз ҳаёт кечирган эканман. Мени ундай ҳаётдан синфим олиб чиқди. Мен гўзалликни қадрлашга, одамларни севишга, уларнинг меҳрига ишонишга, ўз ҳатти-ҳаракатим учун жавоб беришга ўргандим. Мен синфимга бирор -бир зиён етказишдан хавотирланаман».
Ёш ўқитувчи фаолиятини таҳлил қилинг. Анча тарбияси мураккаб бўлган синфда ижобий натижаларга эришишга нима ёрдам берди деб уйлайсиз?
Синфдаги фаолларни аниқлаш .Синф раҳбари дастлабки кунларданоқ ўқувчиларни жамоат топшириқлари орқали кузатиб боради. Улар ичидан фаол болаларни танлаб олади. Шундай онгли, ташаббускор, ташкилотчи, аълочи ўқувчилардан синф фаолларини сайлайди.
Жамоат ишини фақат фаоллар зиммасига эмас, балки барча ўқувчилар орасида тақсимлаш мақсадга мувофиқдир. Фаолларни танлашга оид муаммоли педагогик вазиятларни ечишга ҳаракат қилиб кўрайлик:

Download 61.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling