9-мавзу:ЎҚувчилар жамоасини шакллантириш жамоа сўзи лотинча «Коллективус»
Ўқувчилар жамоасининг шахс ривожланишидаги ўрни
Download 61.09 Kb.
|
jamoa tarbiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўш, шахс ва индивид бир-биридан нимаси билан фарқ қилади
Ўқувчилар жамоасининг шахс ривожланишидаги ўрни
Р Э Ж А: 1. «Инсон», «шахс», «индивид» тушунчалари. 2.Жамоага қўйилган умумий талаблар. 3.Синф жамоасини жипслаштириш ва шакллантириш йўллари. 4.Жамоанинг болалар тарбиясига таъсир кўрсатиш шакл ва усуллари. Ижтимоий ва шахслараро муносабатларнинг маҳсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивидга шахс дейилади. (Мазкур қўлланманинг « Шахснинг биологик ва психологик ривожланиши» мавзусида шахс тўғрисида фикр билдириб ўтган эдик.) Жамиятда ривожланувчи, тил ёрдамида бошқа одамлар билан муносабатга киришувчи одам шахсга - воқеликни билувчи ҳамда фаол ўзгартирувчи субъектга айланади. Одамнинг инсонлик жинсига мансублиги индивид тушунчаси билан ифодаланади. Хўш, шахс ва индивид бир-биридан нимаси билан фарқ қилади? деган саволга фикр билдирайлик. «... Нормал одамларни ҳам, чақалоқларни ҳам, тилни ва оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган телбаларни ҳам индивид деб аташ мумкин. Бироқ булардан фақат биринчисигина шахс, ижтимоий мавжудот ҳисобланади, ижтимоий муносабатларга киришувчи ва ижтимоий тараққиётда фаол қатнашувчи одамгина шахс деб аталади»,- деб таъкидлашади А.В. Петровский, Л.С. Рубинштейн, А.Я. Коломенскийлар. «Ижтимоийлашув- бу чақалоқнинг бошқа одамлар билан мулоқатга киришиш орқали ўзини англайдиган, ўзи туғилган маданиятни тушунадиган ақлли мавжудотга айланиш жараёни». Зигмунд Фрейд ўз асарларида баён қилган назарияга кўра, бола агар атроф-муҳитнинг талаблари ва онг остидаги қудратли майлларни мувозанатда ушлаб тура олсагина, мустақил мавжудотга айланади. Бизнинг ўзимизни англашга бўлган қобилиятимиз онгсизлик хуружларини босиш йўли билан ривожланади. Ж.Г. Мид фикрига кўра бола бошқалар унинг ўзига нисбатан ўзларини қандай тутаётганликларини кўриб, ўзини алоҳида мавжудот сифатида англай бошлайди. Кейинроқ, ўйинларда қатнашиб, ўйин қоидаларини ўрганиб бола «умумлаштирилган ўзга»- умумий қадриятлар ва маданий меъёрларни тушуна бошлайди. Жан Пиаже боланинг дунёни онгли идрок этиш қобилиятининг ривожланишида бир нечта асосий босқичларни ажратиб кўрсатади. Ҳар бир босқич янги билиш қобилиятларини ўзлаштириш билан тавсифланади ва олдинги босқичнинг муваффақиятлилигига боғлиқ бўлади. Пиаже фикрига кўра, когнитив ривожланишнинг бу босқичлари ижтимоийлашувнинг умумий хусусиятлари ҳисобланади. Ижтимоийлашув агентлари- бу энг муҳим ижтимоийлашув жараёнлари юз берадиган тузилмавий гуруҳлардир. Барча маданиятларда бола ижтимоийлашувининг асосий агенти оила ҳисобланади. Бундан ташқари, тенгдошлар гуруҳлари, мактаб, оммавий ахборот воситалари ҳам ижтимоийлашув агентларидир. Шуни таъкидлаш жоизки, ижтимоийлашувда жамоанинг ўрни беқиёсдир. «Жамоа ижтимоий-фойдали аҳамият касб этувчи умумий мақсад ва биргаликдаги фаолият учун жипслашган ўқувчиларнинг гуруҳидир» Қуйидаги чизмада мавзуга оид категорияларнинг таҳлилини келтирамиз: Download 61.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling