Ўқувчиларга ягона талаблар қўйишнинг жамоани жипслаштиришдаги аҳамияти қандай?
Ўқувчилар жамоаларининг тарбияланганлик даражалари пастлиги кўпинча мактабда ўқувчиларга қўйиладиган Ягона талабларнинг йўқлиги билан изоҳланади. Ягона талаблар ўқувчиларда жавобгарлик муносабатини, юксак ўзаро талабчанликни тарбиялашга, уларда юксак ахлоқий одатларни таркиб топтиришга , мустаҳкам анъаналар яратишга ёрдам беради.
Ягона талабларни ишлаб чиқишда ўқувчиларнинг ўзлари, синф раҳбари, ота-оналар қатнашишлари мумкин. Уни тузишда ҳар бир мактабнинг ўзига хос хусусиятлари, маҳаллий имкониятлари ҳисобга олиниши зарур. Ягона талаблар буйруқбозликка нисбатан катта афзалликларга эга. У барча ўқувчилар томонидан ғоят адолатли деб идрок этилади, тиришқоқлик билан бажарилади.
ХУЛОСА: Синф жамоасининг шаклланиши ва унинг ривожланиб, уюшиб боришида ўқитувчининг роли жуда катта. У жамоани тарбия мақсадига мувофиқ ривожлантиришга йўналтиради.
Жамоанинг фаолиятида синф фаолларининг ўрни ҳам муҳим бўлиб, ишончли, ишчан фаолларни танлаш учун ўқитувчи ўқувчиларнинг фаолиятини, синф ишларига ким қандай муносабатда бўлишини кузатиши, ҳар бир ўқувчи билан шахсан суҳбатлашиб ижтимоий иш билан шуғулланиш истагини билиши, ишнинг уддасидан чиқадиган болаларни аниқлаши зарур. Жамоани уюштиришда жамоатчилик топшириғидан, ўқувчиларни истиқболга чорлаш, синфда ижобий анъаналарни қарор топтириш ва ўқувчиларга ягона талаблар қўйишдан ўз ўрнида фойдалана олиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |