52
ўқитувчининг коди ва қайси вилоятдан келганлиги тасвирланган.
Маълумотлар базасига киритилган талабалар сони 502 та.
Оддий сўровлар
Биздан қуйидаги нарсаларни акслантирувчи сўров талаб қилинсин:
1.
Талаба коди
2. Талабанинг фамилияси ва исми
3.
Факультети
4. Курси
1-расм.
Демак, 1-расмдаги жадвалда келтирилган
маълумотлардан талабага
тегишли 4 та параметрни (майдонни) ажратиб олишимиз керак.
Бунинг учун мос сўровни лойиҳалашимиз лозим. Лойиҳалашни
конструктордан фойдаланиб амалга оширамиз. Сўровни лойиҳалашнинг
конструктор ҳолатини танлаймиз,
натижада, экранда сўров бланкаси
(сўровнинг конструктор ҳолати) пайдо бўлади (2-расм).
Сўровларни ҳосил қилишда асосан жадваллардан ёки олдин ҳосил
қилинган сўровлардан фойдаланиш мумкин.
Мос равишда Таблицы ёки
Запросы, ёки
Таблицы и Запросы бўлимларидан бирини танлаймиз.
Мазкур ҳолатга
Таблицы бўлими мос келади. Сўровда иштирок этаётган
жадвалларни
Добавление таблицы дарчасидаги жадваллар рўйхатидан
танлаймиз ва
Добавить тугмасини босамиз. Бунда
Ж _ талаба номли
жадвал бўлади. Жадваллар шу усулда танлангандан сўнг
Добавление