9-расмда тасвирланган «Ж ёрдамчи» номли жадвалнинг майдонларидаги


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana05.05.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1430386
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-mavzu MB (1)

Формат ■=> Режим таблицы ва бошқа менюларнинг мос бўлимлари
орқали амалга ошириш мумкин. 
5-расм. 


57 
Сўров бланкасидаги (4-расм) жадваллар жойлашган майдонга эътибор
беринг. Ж _ талаба номли жадвалдаги майдонлар рўйхатининг юқори
қисмида * белгиси ҳосил бўлди (бу белги сўров бланкасида иштирок
этаётган барча жадвалларда пайдо бўлади).
Агар сиз лойиҳалаётган сўровда бирор жадвал майдонларининг
барчаси керак бўлса, бу белгини бирор усул билан Поле сатрига тушириш
етарли. Бу ҳолда сўров бланкасида танланган майдонлар кўринмасада (6- 
расм), сўров ишга тушганда барча майдонлардаги маълумотлар экранда
аксланади.
Барча майдонларни танлашнинг яна бир усули сўров бланкасидаги (3-
расм) керакли жадвал номи устида сичқончанинг чап тугмасини икки
марта босишдир. Натижада, жадвалнинг барча майдонлари белгиланади (7-
расм).
Шу ҳолда ихтиёрий майдонни Поле сатрига судраб туширсак, барча
майдонлар ўз-ўзидан Поле сатрида аксланади. Иккала ҳолда ҳам сўров 
натижаси бир хил бўлади. Бу усуллар сўровларни лойиҳалашни
тезлаштиради. 
6-расм. 


58 
7-расм 
Айрим ҳолларда сиз сўровларни лойиҳалаш жараёнида бирор
майдонни нотўғри танлаганингизни сезиб қоласиз ёки танланган
майдонларнинг кетма-кетлиги талабга жавоб бермайди. Бу ҳол жадваллар 
билан ишлаганда ҳам юз берган эди. Буларни тузатиш Accessда ҳеч қанақа
муаммо туғдирмайди.
Бунинг учун: 
1. Сўровнинг конструктор ҳолатига ўтинг (8-расм). 
2. Сўров бланкасининг энг пастки қисмидаги Поле сатридан керак
эмас майдонни белгиланг (белгилаш учун сичқонча курсори майдон номи
устидан сал юқори кўтарилганда у
кўринишда бўлади. Шу ҳолда 
сичқончанинг чап тугмасини босинг, натижада, майдон белгиланади). 
3. Delete тугмасини босинг. 
Сиз танлаган майдон сўров бланкасидан йўқолади. 
8-расм. 


59 
Майдонларнинг жойлашиш кетма-кетлигини ўзгартириш учун: 
1. Ўрни ўзгариши керак бўлган майдон юқоридагидек белгиланади (9-
расм). 
2. Белгиланган майдон номидан озгина юқорида (худди олдингидек,
фақат шу жойда) сичқончанинг чап тугмаси босилганда, сичқонча
курсорининг пастки қисмида тўртбурчак пайдо бўлади. 
3. Шу ҳолда (сичқончанинг чап тугмасини босган ҳолда) уни чапга
ёки ўнгга судранг. Қуюқ қора чизиқ (9-расм) майдоннинг қаерга
келганлигини кўрсатиб туради. 
4. Керакли жойда сичқончанинг чап тугмасини қўйиб юборинг. 
5. Майдоннинг ўрни ўзгарганлигини кўрасиз. 
9-расм. 
Шундай қилиб, биз конструктор ёрдамида оддий сўровни лойҳалашни
кўрдик. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling