93/2-guruh Tekshirdi: misirov k. Bajardi: Narzullayev J. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти


Download 1.4 Mb.
bet3/4
Sana20.11.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1789884
1   2   3   4
Bog'liq
JNarzullayev 93 2 guruh Moliyaviy hisobotning xalqaro

Баҳолаш Дастлабки баҳолаш

Ижара бошланиш санасида ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активни бошланғич қиймат бўйича баҳолаши лозим.

24 Фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг бошланғич қиймати қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

(a) 26-бандда тавсифланганидек, ижара бўйича мажбуриятни дастлабки баҳолаш суммаси;

(б) олинган ижара бўйича рағбатлантирувчи тўловлар чегирилган ҳолда ижара бошланиш санасига ёки шу санагача амалга оширилган ижара тўловлари;

(в) ижарачи томонидан сарфлаган ҳар қандай дастлабки бевосита сарфлар; ва

(г) ижарачи томонидан таянч активни демонтаж қилиш ва олиб ташлаш хамда у жойлашган жойдаги табиий ресурсларни қайта тиклаш ёки таянч активни ижара шартномаси шартлари орқали талаб этилган ҳолатга келтириш учун амалга ошириладиган сарфларнинг ҳисоб баҳоси, бундан ушбу сарфлар захиралар ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ҳолатлар мустасно. Ижарачининг бундай сарфларга нисбатан жавобгарлиги ижара бошланиш санасида ёки таянч активдан муайян давр мобайнида фойдаланиш оқибатида юзага келади.

25 Ижарачи 24(г)-бандда тавсифланган сарфларни бундай сарфларга нисбатан жавобгарлик юзага келган пайтда фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг бошланғич қиймати таркибида тан олиши лозим. Ижарачи таянч активдан муайян давр мобайнида захираларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиши оқибатида муайян давр мобайнида амалга ошириладиган сарфларга нисбатан 2-сон БҲХС “Захиралар”ни қўллайди. Мазкур стандартни ёки 2-сон БҲХСни қўллаган ҳолда ҳисобга олинадиган бундай сарфларга нисбатан жавобгарлик 37-сон БҲХС “Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар”ни қўллаган ҳолда, тан олинади ва баҳоланади.

Ижара бўйича мажбуриятни дастлабки баҳолаш


Ижарани бошланиш санасига ижарачи ижара бўйича мажбуриятни ушбу сана ҳолатига тўланмаган ижара тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича баҳолаши лозим. Ижара тўловларини ижара шартномасида қайд этилган фоиз ставкасидан (агар бундай ставкани осон аниқлаш мумкин бўлса) фойдаланиб дисконтлаш лозим. Агар бундай ставкани осон аниқлашнинг имкони бўлмаса, ижарачи ижарачининг қўшимча қарзларни жалб қилиш ставкасидан фойдаланиши лозим.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling