Бошланғич қиймат модели - Бошланғич қиймат моделини қўллаш учун ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активни бошланғич қиймати бўйича қуйидаги тартибда баҳолаши лозим:
- (a) жамғарилган эскириш ва жамғарилган қадрсизланишдан зарарларни чегирган ҳолда; ва
- (б) 36(в)-бандда белгиланган ижара бўйича мажбуриятни ҳар қандай қайта баҳолаш бўйича тузатиш киритган ҳолда.
- 31 Ижарачи 32-банд талабларига риоя этган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқидаги активга эскириш ҳисоблашда 16-сон БҲХС “Асосий воситалар”нинг эскириш бўйича талабларини қўллаши лозим.
- 32 Ижара шартномаси бўйича ижара муддатининг охирига қадар таянч активга нисбатан эгалик ҳуқуқи ижарачига ўтса ёки фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг бошланғич қиймати ижарачининг сотиб олиш опционини амалга ошириш ниятини акс эттирса, ижарачи ижарани бошланиш санасидан бошлаб таянч актив фойдали хизмат муддатининг охиригача фойдаланиш ҳуқуқидаги активга эскириш ҳисоблаши лозим. Акс ҳолда, ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активга ижарани бошланиши санасидан бошлаб фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг фойдали хизмат муддатининг ёки ижара муддатининг қисқароғи якунига қадар эскириш ҳисоблаши лозим.
Маълумотларни ёритиб бериш
Маълумотларни ёритиб беришдан мақсад молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда, фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумот билан бирга, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ижара шартномалари ижарачининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсир кўрсатишини баҳолаш учун асос бўладиган маълумотларни изоҳларда ёритиб берилиши ҳисобланади. 52–60-бандларда ушбу мақсадга эришишга оид талаблар кўрсатилган.
E’tiboringiz uchun rahmat!
Jahongir Narzullayev
jahongirnarzullayev01@gmail.com
90-918-18-59
Do'stlaringiz bilan baham: |