944 йил март куни мартен печида биринчи пўлат эритмаси олинди. Шу сана "Ўзметкомбинат"нинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолди


ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ - ЗАМОН ТАЛАБИ


Download 40.47 Kb.
bet7/9
Sana20.06.2023
Hajmi40.47 Kb.
#1629573
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Kombinat tarixi material

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ - ЗАМОН ТАЛАБИ
Ишлаб чиқаришни узлуксиз реконструкциялаш, техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш салмоқли ҳажмларда экспортга етказиб берилаётган юқори сифатли рақабатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга имконият яратмоқда. Бундан 40 йилча муқаддам, 1978 йилда электрда пўлат эритиш цехи ишга туширилган эди.
Электрда пўлат эритиш цехини Марат Валиев бошқариб келмоқда, унинг бевосита раҳбарлиги остида қатор ишлар амалга оширилган.Электрда пўлат эритиш цехи реконструкция қилиниши ҳам кўп ютуқларга йўл очди. 2002 йилда йилига 750 минг тонна пўлат ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ДСП-100 УМК
пўлат эритиш печи ва «Печь-ковш» қурилмасини фойдаланишга топширилиши Ўзбекистонда пўлат эритишдаги янги босқич бўлди. Бу печь трансформаторининг алмаштирилиши асосида ДСП-100 УМК электрда пўлат эритиш печи модернизация қилинди. ЭПЭЦнинг ДСП-100 УМК газ тозалаш қурилмаси ва газни ҳайдаб чиқарувчи тракт реконструкцияси муваффақиятли амалга оширилди.
Фото 025
Суюқ пўлатни вакуумлаш учун қурилма қурилиши ва пўлатга комплекс ишлов бериш агрегатининг реконструкция қилиниши билан комбинатнинг ишлаб чиқариш қувватлари сезиларли кенгайди.
Бугун цехда пўлат эритишнинг замонавий технологиялари ва ғоялари ўзлаштириб бориляпти. Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш ортиши билан бирга, пўлат эритиш вақти камайиб, жаҳон стандартнинг талабларига мувофиқ юқори сифатли пўлат ишлаб чиқарилмоқда.
Фото 026
2018 йилда февраль ойида пўлат эритувчилар янги рекорд ўрнатишди - 656 маротаба пўлат қуймаси олинди. Бу 74 минг 395 тоннани ташкил этди. Шундан сўнг яна тўрт бор рекордлар янгиланди. Март ойида 79, 7 минг тонна, апрелда 81, 2 минг тонна, май ойида 82, 1 минг тонна, августда 82, 7 минг тонна пўлат эритилди. Жами 2018 йилда цехда 911,1 минг тонна пўлат эритилиши таъминланган эди. Бу цех тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Электрда пўлат эритиш цехида эришилаётган меҳнат ютуқларида Ўзбекистон Қаҳрамони, катта пўлат эритувчи Олим Тўйчиев, пўлат эритувчилар Шуҳрат Сирожиддинов, Дилшод Даминов, пўлат эритувчи ёрдамчиси Николай Ўлмасов, ковш йиғувчи Комилжон Алиқулов, оператор Нўмонжон Мадиёров, оҳак куйдирувчи Раҳимбой Рустамов, шихта ишчиси Ҳасан Ҳамдамов, смена бошлиқлари Илҳом Қурбонов, Фарҳод Тошмуҳаммедов кабилар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаяптилар.

Download 40.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling