944 йил март куни мартен печида биринчи пўлат эритмаси олинди. Шу сана "Ўзметкомбинат"нинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолди
КЕНГ КЎЛАМДАГИ ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ
Download 40.47 Kb.
|
Kombinat tarixi material
КЕНГ КЎЛАМДАГИ ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ
Металлургия – саноатнинг алоҳида бўғини ҳисобланади. Бу ерда рақобатбардошлик катта роль ўйнайди, шунинг учун корхоналар ишлаб чиқаришни модернизациялаши, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришни диверсификациялаши, ишлаб чиқариш жараёнларини самарали тартибга солиши ҳам керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сонли “Ўзметкомбинат” АЖ бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “SFI Managament Group” МЧЖ ХК ишончли бошқарув компанияси томонидан талабларга мувофиқ «Ўзметкомбинат» АЖнинг корпоратив бошқарув тизими ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодиёт ва инвестицион жараёнларини бошқариш халқаро стандартларини жорий этган ҳолда қайта кўриб чиқилди. Фото 019 Комбинатнинг бир қатор асосий лавозимларига юқори малакали, қаттиқ рақобат шароитларида жамиятнинг самарали ишини таъминлашга қодир бўлган хорижлик ва мамлакатимиз мутахассислари жалб этилди. Қисқа муддатларда ишончли бошқарув компанияси ва “Ўзметкомбинат” АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимида таркибий ўзгаришлар амалга оширилди, чет эллик ҳамкорлар билан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувлар имзоланди, янги саноат объектлари ишга туширилди. Фото 020 Корхонада 2018–2022 йиллар мобайнида умумий қиймати 474,5 миллион доллардан ортиқ турадиган 13та инвестицион лойиҳанинг амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ерда мақсадлар ҳам муштарак – янги иш ўринлари яратиш, замонавий, сифатли экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни импорт ўрнини босадиган қилиб тайёрлаш. 2019 йил апрель ойида йиллик қуввати 100 минг тонна бўлган «2-сонли навли прокат цехининг “300” станида сим блокини ўрнатган ҳолда пўлат симларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестицон объекти ишга туширилди. Йирик инвестицион лойиҳалардан бири қуюв-прокатлаш мажмуаси қурилиши бўлиб, у ишга туширилса комбинатда йилига 1 миллион тонна тунука прокати ишлаб чиқарилади. Комплекснинг ишга туширилиши 2020 йилга белгиланган. У Марказий Осиё учун ягона бўлган, йиллик қуввати 500 минг тонна металл прокати ишлаб чиқарувчи Тошкент металлургия заводини маҳсулот билан таъминлайди. 2018 йилнинг энг асосий воқеаларидан яна бири комбинатда ферроқотишмалар цехининг ишга туширилиши бўлди. Эндиликда, унинг ишлаши туфайли ўнлаб миллион АҚШ доллари иқтисод қилиниши мумкин. Фото 021 Бугун ферросилиций ва ферросиликомарганец қора металлургия саноатида пўлатни деоксидловчи сифатида кенг қўлланилмоқда. Улар пўлатнинг мустаҳкамлигини, бардошлиги ва эгилувчанлигини оширади. Ферроқотишмалар тармоқдаги энг юқори ликвид материаллардан ҳисобланади. Жаҳон бозорида уларнинг нархи бир тоннаси 1500 долларни ташкил этмоқда. Мутахассислар ферроқотишмаларга талаб ошиб бораётганини қайд этмоқдалар, бу эса ўз навбатида нархлар ўсиш суръатига ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Ферроқотишмаларни олиш учун металлургия кокси, ёғоч кўмири, кварцит ва металл қириндиси ишлатилади. Бундан ташқари ферросилиций ишлаб чиқарилишида темир рудаси қўлланилади, у Навоий шаҳридаги “Южный” карьеридан қазиб олинади. Экспертларнинг айтишича у яна 98 йилга етар экан. Ўзметкомбинат 27 йил мобайнида ферросилиций ва ферросиликомарганецни импортга келтирарди. Бунинг учун ҳар йили 17 миллион доллар сарфланган. Комбинатда барча муаммони импорт ўрнини босиш ҳисобига ҳал қилиш зарурлигини ҳамма тушунарди. Лекин комбинатда жиддий молиявий муаммолар мавжудлиги учун цех қурилиши ҳар сафар қолдириларди. “Ўзметкомбинат”нинг устав капиталидаги давлат улуши «SFI Management Group» МЧЖ ХК ишончли бошқарувчи компаниясига берилгандан сўнг бу масала яна кўтарилди. Натижада цех қурилиши тезлаштирилиб, бир йилга бормасдан битказилди. Шундан сўнг комбинатда ферроқотишмалар импортига чек қўйилди. Натижада, 4 ойда 3,7 миллион доллар иқтисод қилинди. 2018 йил 7 декабрда ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехининг 2-босқичи ишга туширилди. Бир сўз билан айтганда комбинатда ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўйича “мини-завод” яратилди. Бу ерда гап нафақат импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳақида бормоқда. Эндиликда комбинатда тайёр маҳсулотнинг таннархини пасайтириш, мамлакатимиз саноат салоҳиятини ошириш, металл маҳсулотлари жаҳон бозорида республиканинг ўрнини мустаҳкамлаш имкони ҳам яратилди. Фото 022 Ҳозир комбинат олдида ишлаб чиқариш қувватини йилига 25 минг тоннагача етказиш вазифаси турибди. Олинган маҳсулотнинг 60 фоизи комбинат эҳтиёжлари учун ишлатилади. Қолган 40 фоизи ёки ферроқотишмаларнинг 8 минг тоннаси экспортга жўнатилади. Амалга оширилган лойиҳанинг қиймати 60 миллион долларни ташкил этди. Шу маблағдан 40 миллион доллар “Ўзметкомбинат” бюджетидан ажратилиб берилди. Қолган 20 миллион долларни “Корея банки” имтиёзлар асосида тақдим этди. Бугунги кунда ферроқотишмалар цехида 225 нафар киши ишлаб келмоқда. Уларнинг аксарияти Тошкент давлат техника университети битирувчиларидир. Улар орасида Москва пўлат ва қотишмалар институтини битирган олий маълумотли ёш мутахассислар ҳам бор. Фото 023 Қайд этиш лозимки, ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехи замонавий энергия тежовчи технологиялар, автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва Кореяда ишлаб чиқарилган илғор асбоб-ускуналар, Хитой ва Германиянинг техникалари билан жиҳозланган. Бу цех – Малайзия лойиҳасининг аналоги бўлиб, ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчилардан ҳисобланган Жанубий Кореянинг “Posco Daewoo” ва “SAC” компаниялари иштирокида курилиб, ишга туширилди. Шубҳасиз, “Ўзметкомбинат” АЖга “SFI Managament Group” МЧЖ ХКнинг давлат улуши бошқарувчиси сифатида кириб келиши биргаликда янги иш ўринлари яратишга, сифатли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва металлургия саноатини импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлашга, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Download 40.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling