А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

3. Ҳужжат тизимлари таснифи. Ҳужжат тизимининг фарқли хусусияти 
– ҳужжатлар туридаги турли-туманлик бўлиб, уларни қуйидагича таснифлаш 
мумкин: 
- расмийлик даражаси бўйича – тасдиқланган ва тасдиқланмаган 
шаклдаги ҳужжатлар; 
- такрор ишлаб чиқаришнинг расмий акс эттирилиши бўйича – ишлаб 
чиқариш, савдо ва ҳоказо; 
- бошқарув даражаси бўйича – давлат даражаси, вазирлик даражаси, 
бирлашма, корхона ва ташкилотлар даражаси; 
- фаолият соҳаси бўйича – режали, ҳисобга олинган, статистик, молиявий, 
бухгалтерлик ва ҳоказо. Ҳужжатларнинг ҳар бир гуруҳи маълум операция ва 
объектларни ифодаловчи маълумотларга эга; 
- маълум бошқарув вазифасига мансублик бўйича – прогнозлаш
режалаштириш, ҳисоб, назорат, таҳлил, меъѐрлаш, тезкор бошқарув ва ҳоказо; 


20 
- тизимга нисбатан – ички ва ташқи; 
- олиш усули бўйича – бирламчи ва иккиламчи (ишлаб чиқариш, 
чиқувчи); 
- ахборот тизимига нисбатан – тизимда ишлов берилмайдиган ва ишлов 
берилувчи ҳужжат; 
- бошқарув объекти (вазифа)га нисбатан – бирламчи (кирувчи), натижали 
(чиқувчи, жамлама), оралиқ ва архивли; 
- хўжалик операцияларининг мазмуни бўйича – моддий, пулли ва ҳисоб-
китобли; 
- реквизитларнинг барқарорлиги бўйича – доимий ва тезкор; 
- йўналиш бўйича – буйруқли ва ижроли; 
- акс эттирилувчи операциялар ҳажми бўйича – айрим ва жамлама
- ҳисобга олинувчи операциялар бўйича – бир ва кўп муддатли; 
-тўлдириш усули бўйича – қўлда тўлдирилувчи; яримавтомат ҳужжатлар, 
унда ахборотнинг бир қисми автоматик тарзда маълумотлардан, қолган қисми 
клавиатурада қўлда териш орқали; 
- электрон ҳисоблаш машинаси(ЭҲМ) ѐрдамида амалга оширилувчи, 
автоматик олиш орқали ҳужжатга киритилади
- техник воситаларнинг техник фойдаланиш имкониятларига мослашув 
даражаси бўйича – машинада ишлов беришга мослашган ва мослашмаган
-расмийлаштириш бўйича бир ва икки томонлама ҳужжатлар. 
Компьютерга киритилувчи икки томонлама ҳужжатлардаги реквизитларни 
бланкнинг бир томонида жойлаштириш лозим
- ишлов беришга мослашув шакли бўйича – намунавий ва алоҳида.
Намунавий ҳужжатлар компьютерда ишлов беришга мослаштирилиши 
керак, бу маълумотларга ишлов бериш намунавий тартиботларини яратиш 
имконини беради. Ҳисоб-китобларнинг катта тармоқли ва тармоқ ичидаги 
ихтисослашуви алоҳида ҳужжатларни қўллашга сабаб бўлади, гарчи бу уларга 
ишлов беришни мураккаблаштирса-да, тайѐрлаш харажатларини оширади: 


21 
- реквизитларни ҳужжатда жойлаштириш усули бўйича – анкета, зона, 
жадвал ва аралаш шаклли
- даврийлик бўйича – йиллик, чораклик, ойлик; 
- муддат бўйича – муддатли ва муддатсиз.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling