А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

2. Ҳужжатлаштириш тизими. Ахборот, одатда, махсус ташувчилар – 
ҳужжатлар, магнит дискларда қайд этилиб, улар бошқарув объектларининг 
таркибий қисмлари орасидаги функционал алоқаларни таъминлайди. Ҳужжат 
корхонадаги фаолиятни тартибга солувчи ва қайд этувчи намунавий ахборот 
объекти ҳисобланади. Ҳар бир ташкилот учун уч асосий: кирувчи, ички ва 
чиқувчи ҳужжатлар оқими фарқлаш мумкин, улар ҳужжатлар оқимини 
белгилайди (1-жадвал).
1-жадвал 
Ташкилотнинг ҳужжат оқими тавсифи 
Ҳужжат 
шакли 
Ҳужжатлар оқими 
кирувчи ахборот 
ички ҳужжатлар 
чиқувчи ахборот 
Электрон 
ҳужжатлар 
Электрон почта хабарлари 
Факсимил ахборот
Корпоратив 
тармоқдаги хабарлар 
Факслар
Электрон почта 
бўйича хат ва 
жавоблар 
Факсимил ахборот 
Қоғозли 
ҳужжатлар 
Хатлар
Келишув ва шартномалар 
Қонунчилик ҳужжатлари 
Меъѐрий ҳужжатлар 
Даврий нашрлар 
Китоблар 
Реклама 
Анкеталар
Буйруқлар 
Йўриқнома
Ҳисоботлар 
Хизмат ѐзишмалари 
Хизмат сафари 
ҳужжатлари 
Бухгалтерия 
ҳужжатлари 
Хатлар
Келишув ва 
шартномалар 
Пресс-релизлар 
 


18 
Дастлабки, ишлов берилмаган ахборотдан иборат кирувчи ҳужжатлар 
бошқарув объекти ҳолатини акс эттиради; қўлда тўлдирилади ѐки техник 
воситалар ѐрдамида тўлдирилади. Кирувчи ҳужжатлар ишлов бериш 
натижасида олинган жамланган гуруҳловчи маълумотларни ўз ичига олади, 
ҳамда чоп этмайдиган мосламаларда тайѐрланади.
Ҳужжатлаштирилган ахборотлар кўплаб кўрсаткичларни терминологик 
бирлик ва кўрсаткичлар орасидаги ўзаро таъсирни изоҳлаш бирхиллигини 
белгилаш мақсадида маълум тизимга келтиришни таъминлайди.
Иш юритиш вазифаси кирувчи ҳужжатларга ишлов бериш, уларни фирма 
ичида юритиш, чиқувчи ҳужжатларни жўнатиш, ҳисобга олиш, рўйхатга олиш, 
ижрони назорат қилиш, ишларни шакллантириш, сақлашни ташкил этишлар 
киради.
Ҳужжат – белгиланган шаклга мувофиқ моддий ташувчида жойлашган
ва юридик кучга эга вазифаларни ҳал этишда фойдаланилувчи 
маълумотларнинг маълум йиғиндисидир. 
Ҳужжат шакл, мазмун бирлиги билан махсус тил белгиси сифатида кўриб 
чиқилади ва қуйидаги хоссаларга эга [18]: 
- ярим функционаллик, ҳужжат тизимда юз берувчи жараѐн ва 
эленментлар ҳолати, уларга ишлов бериш, сақлаш ва унинг масофасини узатиш 
ҳақидаги ахборотни рўйхатга олиш вазифасини бажариш учун мўлжалланиши 
мумкин; 
- мансабдор шахсларнинг имзолари мавжудлиги билан таъминланувчи 
юридик куч мавжудлиги, у туфайли ҳужжатда мавжуд ахборотнинг тўғрилиги 
тасдиқланади. 
Ҳужжат – ахборотли хабар бўлиб, у қоғозли, товушли ѐки электрон 
шаклда тақдим этилиши мумкин. Ҳужжатларнинг қоғозли шакллари ахборотли 
хабарни қўлѐзма ѐки нашр усулида белгиланган шаклдаги бланкада табиий 
тилда қайд этилади. Ҳар бир ҳужжат ахборот элементлари: реквизит - белгилар 
ва реквизит - асосларни ўз ичига олади.


19 
Бланк – доимий ахборот мавжуд такрор ишлаб чиқилувчи реквизитлар 
билан қоғоз шаклига эга.
Реквизит – ҳужжатнинг ахборот элементи. Реквизитлар йиғиндиси 
ҳужжатнинг турга мансублигини белгилайди. Реквизит ҳужжатлар гуруҳи учун 
умумий ва ҳар бир муайян ҳужжат учун алоҳида ҳисобланган ўзгарувчан 
доимий ахборотдан иборат бўлиши мумкин.
Ҳужжат тури – умумий йўналиш ва ягона формулярга эга ҳужжатлар 
йиғиндиси.
Ҳужжат тури формуляри – маълум кетма-кетликда жойлашган 
ҳужжатнинг маълум турига хос реквизитлар йиғиндиси.
Формуляр – намуна (ҳужжатнинг тузилиш модели) – маълум кетма-
кетликда жойлашган маълум комплексдаги ҳамма ҳужжатларга хос 
реквизитлар йиғиндиси.
Ҳужжатлар тизими – бошқарув вазифаларидан бирини бажариш 
жараѐнида фойдаланилувчи ва мунтазам ҳосил қилинувчи ўзаро боғлиқ 
ҳужжатлар йиғиндиси.  

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling