А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Калит сўзлар: Ахборот ресурслари, ташкилот, ахборот – комплекс 
категория, ахборот – товар, ҳужжат, ҳужжатлар тизими, реквизит, бланк 
Назорат учун саволлар 
1. Ахборот ва ахборот ресурслари тўғрисида сўзлаб беринг. 
2. Ахборот ташкилотга қандай имконият беради? 
3. Оқимда узатилувчи ахборот нималар орқали ифодаланади? 
4. Ташкилот қайси манбалардан ташқи ахборотни олади? 
5. Ахборот ресурсларини ташкилотдаги моҳиятини тушунишни аниқлаш 
учун қандай қоидаларга эътибор қаратиш зарур? 
6. Ахборот бошқа ресурс турлари билан қандай умумий хусусиятларга 
эга? 
7. Ҳужжатлаштириш ахборотлар деганда нимани тушунасиз? 
8. Ҳужжат нима? 
9. Ҳужжат тизимининг фарқли хусусиятлари қайси? 
2.2. Ҳужжатлаштириш тизимини такомиллаштириш йўллари 
1. Унификацияланган ҳужжатлар тизими. Бошқарув органларининг 
асосий иш мазмуни – ҳужжатлар билан ишлаш шаклида давом этувчи 
бошқарув қарорларини ишлаб чиқишдан иборат. Шунинг учун уларнинг ўз 
функцияларини амалга ошириш самарадорлиги сезиларли даражада 
ташкилотда қабул қилинган ҳужжатлар билан ишлаш тизими.
Автоматлаштирилмаган ахборот тизимлари(АТ)га хос мавжуд ҳужжатлар 
тизими турли ҳужжатларнинг кўплиги; ҳужжатлар ҳажмининг катта оқими ва 
уларнинг чалкашлиги, ҳужжатлардаги ахборот ва уларга ишлов бериш бўйича 
ишлар бир-бирини такрорлаши, охир-оқибатда, олинган натижаларнинг 
аниқлик даражаси камлиги билан фарқланади. Бундай тизимларда ҳужжатларга 
ишлов бериш бошқарув ходимлари вақтининг 40% дан ортиқ қисмини 


22 
эгаллайди. Ҳужжатлар тизимини соддалаштириш ва такомиллаштириш учун 
қуйидаги икки ѐндашувдан фойдаланилади: 
- ҳужжатларни унификациялаш ва стандартлаштириш; 
- электрон ҳужжатлар ва уларга ишлов бериш бўйича янги ахборот 
технологияларидан фойдаланишга асосланган қоғозсиз технологияларни
юритиш. 
Ҳужжатларни унификациялаш. Ҳужжатларни унификациялаш синтаксик 
ва семантик унификациялаш натижасида ҳужжатларнинг ягона шаклини 
юритиш йўли билан бажарилади. Шу тариқа, кўрсаткичлар, ўлчов бирликлари 
терминлар номига бирхиллик киритилади, натижада унификацияланган 
ҳужжатлар тизими ҳосил бўлади.
Унификацияланган ҳужжатлар тизими (УҲТ)ўзаро боғлиқ 
ҳужжатларнинг оқилона ташкил этилган комплекси, у ягона талаб ва 
қоидаларга жавоб беради ҳамда баъзи объектларни қулай бошқариш учун зарур 
ахборотга эга бўлади.
Унификацияланган ҳужжатлар тизими маълум фаолият турларида 
маълумотлар, уларни юритиш воситалари, уларни ишлаб чиқиш ва қўллаш 
бўйича меъѐрий ва услубий материалларни ҳужжатли тақдим этишни 
таъминлайди. УҲТ ишлаб чиқилувчи бошқарув даражаси бўйича мамлакатнинг 
ҳамма ташкилотларида фойдаланилувчи умумдавлат ва тармоқларо ҳужжатлар 
тизимига бўлинади, муайян тармоқ ташкилотларида қўлланилувчи тармоқ ва 
маҳаллий даражадаги, яъни корхона ѐки ташкилотлар доирасида фойдаланиш 
учун мажбурий ҳужжатлар тизимидир. 
УҲТни ишлаб чиқиш билан бирга ҳужжатларнинг унификацияланган 
тизимларида мавжуд маълумотларга интеграцияли ишлов беришни 
таъминловчи техник-иқтисодий ахборот классификаторлари ишлаб чиқилади.
УҲТнинг ҳар бир тури қуйидаги талабларни қондириши лозим: 
- УҲТ таркибига кирувчи ҳужжатлар ўзаро боғлиқ АТ улардан 
фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши керак; 


23 
- УҲТ ушбу тизим ишлаб чиқилувчи объектни қулай бошқариш учун 
зарур тўлиқ ахборотга эга бўлиши керак; 
- УҲТ ахборотга тўлиқ давр бўйича ишлов бериш учун техник 
воситаларидан фойдаланишга мўлжалланган бўлиши керак; 
- УҲТ турли даражадаги АТнинг ахборот сиғимини таъминлаши керак; 
- УҲТ билан ишлаб чиқилувчи таркибга кирувчи ҳамма ҳужжат ва 
реквизитлар – улардаги белгилар халқаро, миллий, тармоқ ва маҳаллий 
классификаторлардан фойдаланган ҳолда кодланган бўлиши керак.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling