А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Ҳужжат версиялари ва кичик версияларини кузатиш


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Ҳужжат версиялари ва кичик версияларини кузатиш. Бир неча 
фойдаланувчи ҳужжат билан бир вақтда ишлаганда (айниқса уни турли 
ташкилотлар билан келиштириш зарур бўлганда) ҳужжат версиялари ва кичик 
версияларидан фойдаланиш ЭҲАТнинг жуда қулай функцияси ҳисобланади. 
Фараз қилайлик, ижрочи ҳужжатнинг биринчи версиясини яратди ва уни 
кейинги фойдаланувчига кўриб чиқиш учун узатди. Иккинчи фойдаланувчи 
ҳужжатни ўзгартириб, у асосида янги версия яратди. Сўнгра ўз версиясини 
кейинги жойга учинчи фойдаланувчига узатди, у эса энди учинчи версияни 
яратди. Маълум вақт ўтгач, мулоҳаза ва тузатишлар билан танишиб чиққан 
ҳужжатнинг биринчи ижрочиси дастлабки версияга ишлов бериб, у асосида 
дастлабки ҳужжат версиясининг кичик версиясини яратади. 
ЭҲАТнинг афзаллиги унда ҳужжатнинг версия ва кичик версияларини 
автоматик равишда кузатиш имконияти ҳисобланади (фойдаланувчилар 
ҳужжатнинг айнан қайси версияси/кичик версияси тартиб ѐки яратилиш вақти 
бўйича долзарброқлигини доимо аниқлашлари мумкин).
Аксарият ЭҲАТлар таркибига ҳужжатларни кўздан кечириш учун 
утилитлар (яъни кўздан кечирувчилар - viewers) кириб, улар кўплаб форматдаги 
файлларни тушуна олади. Улар ѐрдамида, хусусан, графикли файллар (масалан, 
CAD-тизимларда чизмалар файллари) билан ишлаш жуда қулай. Кўздан 
кечириш утилитининг асосий (ҳар бир ЭҲАТга кирувчи) комплектидан 
ташқари, ЭҲАТ билан яхши интеграцияланувчи қўшимча утилитларни учинчи 
фирмадан харид қилиш мумкин.
Ҳужжатларга қисқача изоҳ бериш. Ҳужжатлар билан гуруҳли ишлашни 
ташкил этишда уларга қисқача изоҳ бериш имконияти одатда жуда фойдали. 
Чунки баъзи ҳолатларда фойдаланувчилар ҳужжатларни келиштириш 
жараѐнида ҳужжатларга бирор ўзгартириш киритиш ҳуқуқидан маҳрум 
бўладилар, бунда улар унга қисқача изоҳ бериш имкониятидан 


35 
фойдаланишлари мумкин. Аксарият ЭҲАТларда ҳужжат карточкасига қисқача 
изоҳ учун атрибут киритиш ва карточканинг бундай жойини таҳрир қилиш 
учун фойдаланувчиларга узатиш ҳисобига қисқача изоҳ амалга оширилади. 
Лекин бундай қарор доим ҳам (айниқса графикли ҳужжатга қисқача изоҳ 
беришда) мақбул эмас. Шу сабабли, баъзи ЭҲАТда ―қизил қалам‖ деб 
номланувчи функция мавжуд, унинг ѐрдамида тасвирдаги камчиликларни 
график тарзида кўрсатиш мумкин. ―Қизил қалам‖ функцияси мавжуд дастурий 
воситалар учинчи фирмалар томонидан кенг таклиф этилади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling