А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

МаъмуриятчиликТизим ишини қўллаб-қувватлаш, унинг ўлчамларини 
созлаш.
5. Турли ЭҲАТларда ҳаѐтий даврни қўллаб-қувватлаш. Деярли ҳамма 
замонавий электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари ҳужжатлар ҳаѐтий 
даврининг ҳамма босқичларини қўллаб-қувватлайди. Бу қўллаб-қувватлаш қай 
даражада тўлиқлиги муҳим. Маълум функционаллик қўллаб-қувватланмаган 
ЭҲАТ санаб ўтиш номувофиқ иш: янги версия чиқиши мумкин, бунда мазкур 
функция аввалдан мавжуд. Тизимлардан бир қисми таҳрир қилинувчи 
ҳужжатларни блоклаш механизмини қўллаб-қувватламайди, бу ҳужжатлар 
билан жамоавий ишни амалга оширишга имкон бермайди. Иш юритишга 
мўлжалланган тизимлар ҳам мавжуд, уларда ҳужжатларни самарали сақлаш 
амалга оширилмаган, мавжуд меъѐрлар билан тартибга солинган ҳужжатлар 
билан ишлаш тартиботларни фаол бажарилади. Ҳужжатларнинг ўзи эса 
шкафлардаги папкаларда сақланиши мумкин.
Баъзи тизимлар тузилмада электрон ҳужжатлар ҳаракатини самарали 
қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, лекин бунда шахсий электрон архив – бу 
тизимларда амалга оширилган сақлаш жойи уларнинг ҳаѐтий даври жараѐнида 
ҳужжатларни тезкор сақлаш жойига эга эмас. Ҳужжатлар чоп этилгач
тизимдан чиқади ва сақлаш муҳити, масалан, файллар тизимига қайтади. 
Бундай тизимга электрон архивни ―бирлаштириш‖ мумкин, бунда ҳужжат ўз 
тарихи ва ҳамроҳ карточка билан бирга сақланади.
Калит сўзлар: Электрон архив, COM механизми, Lotus Notes/Domino, 
Microsoft Exchange, архивлаштириш, HSM (Hierarchical Storage Management), 
ҳаѐтий давр 


49 
Назорат учун саволлар 
1. ЭҲАТ тармоқ муҳитида ишловчи қандай дастурий таъминот? Унинг 
функциялари қайси? 
2. ЭҲАТнинг асосий вазифаси ва блокларини келтиринг. 
3. ЭҲАТ ва стандарт МББТлари алоқаси қанақа? 
4. Ҳужжатларни сақлаш жойи қандай бўлиши керак? 
5. ЭҲАТда файллар билан ишлаш натижаларини баҳоланг 
6. ЭҲАТда ҳужжатнинг ҳаѐтий даври қайси босқичларни ўз ичига олади? 
7. Архивлаштириш ва унда фойдаланиладиган технологиялар қайси? 
8. ЭҲАТда йўналтириш ва ижро назоратини келтиринг. 
9. Турли ЭҲАТларда ҳаѐтий даврни қўллаб-қувватлаш деганда нимани 
тушунасиз? 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling