А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
ECM-тизимнинг имкониятлари
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
4. ECM-тизимнинг имкониятлари. ECM-тизимнинг имкониятларини
бир неча асосий категорияларга ажратиш мумкин: Ҳужжатлар таркибини бошқаришнинг умумий функциялари. Ҳужжатлар таркибини бошқаришнинг умумий функциялари деганда кўплаб электрон объектларни (тасвирлар, офис ҳужжатлари, графиклар, чизмалар, Web-таркиб, электрон почта, видео, аудио ва мультимедиани) бошқариш қобилияти тушунилади. ECM-тизим турли кутубхона сервисларига (таркибни профилактикалаш, check-in/check-out функциялари, версияларни бошқариш, ревизиялар хронологиясини юритиш, ҳужжатлардан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлашга) эга электрон объектларнинг ҳамма турлари учун репозитарийни, шунингдек, унинг ҳаѐт даври давомида ушбу объектларни бошқариш қобилиятини таъминлайди. 66 Жараёнларни бошқариш функциялари. Жараѐнларни бошқариш функциялари деганда, бизнес-жараѐнлар ва ишлар оқимини автоматлаштириш ва бошқариш қобилияти тушунилади. Бошқа ECM-тизимлар билан интеграция. ECM-тизимларнинг ташқи ERP-тизимлар, офис иловалари, ҳужжатлар таркибини сақлаш жойи, бошқа ЭҲАТлар билан интеграцияси қобилиятини англатувчи бошқа ECM-тизимлар билан интеграция. Интеграция объектга мўлжалланган (EJB сингари) интерфейслар, коннекторлар, API-интерфейслар, EAI корпоратив иловалар интеграцияси технологиялари(Enterprise Application Integration)дан фойдаланишни ўз ичига олувчи турли ѐндашувлар ѐрдамида бажарилиши мумкин. Қайд этиш мумкинки, ECM ҳозирга қадар концепция сифатида мавжуд, ҳозирда ECM-инфратузилмаси маълум даражада ЭҲАТ бозорини ривожлантириш истиқболларига қарашни акс эттиради. Масалан, баъзи тармоқ вендорлари ҳужжатлар таркибини бошқариш ҳақида фикр билдиради, бироқ улар ўз тизимларини Web-таркиб ѐки офис ҳужжатларини бошқаришга қаратади. Бундан ташқари, корхона бўйича махсус репозитарийларни интеграцияловчи очиқ ЕСМ-инфратузилмани яратиш усулларига аниқ қарашлар мавжуд эмас. (EDMS-тизимлар етакчи ишлаб чиқарувчиларининг қарорларини тадқиқ этган) Doculabs компаниясининг баҳосига кўра, гарчи вендорлар ECM концепциясининг муҳимлигини тан олса-да, уларни ўз тизимларида тўлиқ амалга ошириши узоқ муддатли жараѐн. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling