А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

3. 
Ҳужжатларни 
бошқариш 
тизимлари учун стандартлар. 
Ҳужжатларни бошқариш тизимлари соҳасида стандартлаш асосан тизимнинг 
турли ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, ташқи иловалар билан ўзаро таъсири 
таснифини ишлаб чиқишдан иборат. Баѐнномалар билан бирга тизимлар 
орасида ўтказилувчи маълумотлар ҳажми ҳам стандартланади. Ҳозирги пайтда 
ташқи иловалар (офис иловалари, оқимли киритиш воситалари) билан ўзаро 
таъсир бўйича оммалашган универсал стандарт ODMA (http://odma.info) 
саналади.
Бу стандарт 1994 йилдан буѐн мавжуд, кўплаб ДТ ишлаб чиқарувчилар
уни қўллаб-қувватлайдилар. Бироқ ҳар бир универсал восита сингари ODMA 
ҳам маълум чекловларга эга ва баъзи сабабларга кўра тўлиқроқ интеграцияни 
амалга оширишнинг иложи бўлмаганда у доимо ЭҲАТ билан ўзаро таъсир 
бўйича ―захирадаги‖ вариантга айланади. Масалан, Office 97 версиясидан 
бошлаб Word ва Power Point маҳсулотларида ODMA қўлланилишига қарамай, 
ЭҲАТнинг деярли ҳамма ишлаб чиқарувчилари MS Office билан интеграция 
учун махсус макрослар етказиб беради.
Ҳақиқатан ҳам, ODMA протоколи янада самарали бўлиб чиққан ҳолатлар 
ҳам мавжуд. Масалан, ABBYY FineReader тизими, 4.0 версиясидан бошлаб, 
ODMAни қўллаб-қувватлайди, бу фойдаланувчига ЭҲАТ ишлаб чиқарувчиси 
ѐки интегратор хизматларига мурожаат этмай, бу протоколни қўлловчи 
тизимлар сақланувчи жойга қоғозли ҳужжатларни киритиш имконини беради. 


55 
Афсуски, ODMA турли ЭҲАТлар орасида ўзаро таъсир масалаларига дахл 
этмайди, бироқ бошқа стандартлар сезиларлича кам қўлланилади.
4. ЭҲАТнинг таркибий қисмлари. IDC таҳлилчиларининг фикрига 
кўра, ҳозирги кунда ЭҲАТнинг асосий турлари мавжуд (бунда баъзи 
ЭҲАТларни бир неча турларга киритиш мумкин, чунки улар учун тегишли 
функцияларга эга): 
Бизнес жараёнларига мўлжалланган ЭҲАТлар (business-process EDM). 
Улар ECM концепциясига асосланади. Бу турдаги концепциялар (EDMS) ўзига 
хос вертикал ва горизонтал иловаларни учун мўлжалланган (баъзан улар 
тармоқда қўлланиши ҳам мумкин). EDMS-тизимлар тимсоллар билан ишлаш, 
ѐзувлар ва иш оқимларини бошқариш, ҳужжатлар таркибини бошқаришни 
киритган ҳолда ҳужжатлар билан ишлаш бўйича тўлиқ ҳаѐт даврини 
таъминлайди. EDMS-тизимлар оригинал ҳажмдаги 2-D ҳужжатларни 
(тасвирлар, CAD-файллар, электрон жадвалларни) папкаларга гуруҳлаш 
имконияти билан излаш ва сақлашни таъминлайди. Баъзи тармоқ 
таҳлилчиларининг фикрича, ушбу ҳужжатларга мўлжалланган ѐндашув 
(фойдаланилувчи индексация ва иловалар чизмасига боғлиқ ҳолда) кам 
қийматда жорий этишда PDM тизимларининг 80 %гача функционаллигини 
таъминлаши мумкин.
EDMS-тизимларнинг 
бирмунча 
танилган 
ишлаб 
чиқувчилари
Documentum (Documentum тизими), FileNet (Panagon ва Watermark тизимлари), 
Hummingbird (PC DOCS тизими) компаниялари ҳисобланади. Вендорлар 
ҳужжатлар 
таркибини 
бошқаришда 
муваффақият 
қозонган 
бошқа 
компаниялардан (масалан, Documentum ва FileNet компанияларидан) кўпроқ ўз 
фаолиятини ЭҲАТда шаблонларни бошқариш, динамик тақдимотни бошқариш 
ва Web-таркибни чоп этиш сингари функцияларни амалга оширишга қаратди. 
Таъкидлаш 
жоизки, 
деярли 
ҳамма 
EDMS-тизимлар 
электрон 
ҳужжатларни (масалан, тимсоллар ва офис ҳужжатларини) бошқариш учун 
кутубхона сервислари ва репозитарийларни амалга ошириш бўйича яхши 
даражани таъминлаб, уларнинг ҳар бири ўз соҳасида янада кучли саналади. 


56 
Масалан, Open Text ва iManage компанияларининг тизимларида офис 
ҳужжатларини бошқариш яхши ишлаб чиқилган. Ўз навбатида, Tower 
Technology, FileNet, IBM ва Identitech компаниялари тизимлари катта ҳажмдаги 
буюмлар тасвирларини бошқаришда айниқса кучлидир.
Корпоратив ЭҲАТлар (enterprise-centric EDM). Бу турдаги тизимлар 
ҳужжатларни яратиш, улар устида жамоали ишлаш ва уларни чоп этиш учун 
(ҳамма корпоратив фойдаланувчилар учун қулай) корпоратив инфратузилмани 
таъминлайди. Корпоратив ЭҲАТларнинг асосий функциялари бизнес 
жараѐнларига мўлжалланган ЭҲАТ функцияларига ўхшаш. Одатда,
корпоратив ЭҲАТлар бирор-бир муайян тармоқда фойдаланиш ѐки тор 
вазифани ҳал этишга қаратилмаган. Улар умумкорпоратив технологиялар 
сингари жорий этилади.
Корпоратив ЭҲАТларни ишлаб чиқиш ва илгари суриш билан Lotus 
(Domino.Doc тизими), Novell (Novell GroupWise), Open Text (LiveLink тизими), 
Keyfile, Oracle (Context тизими), iManage компаниялари шуғулланади.
Масалан, Open Text Livelink тизими ташқи ва ички фойдаланувчилар учун 
лойиҳа 
бўйича 
ҳужжатлар 
устида 
жамоали 
ишлаш, 
онлайли 
дискуссиялар(мунозара, баҳс, тортишувлар) ўтказиш, ҳужжатларни тақсимотли 
режалаштириш ва йўналтиришни таъминлайди.
Ҳужжатлар таркибини бошқариш тизими (content management systems). 
Ушбу турдаги тизимлар ҳужжатлар таркибини яратиш, уларни бошқариш ва 
улардан фойдаланиш, ҳужжатлар таркибини (ҳужжат бўлимлари, улардан 
кейинги такрорий фойдаланиш ва компиляция даражасигача) яратишни 
таъминлайди. Ахборотдан ҳужжат кўринишида эмас, кичик ҳажмдаги 
объектлар кўринишида фойдаланиш иловалар ўртасида ахборот алмашиш 
жараѐнини осонлаштиради. Web-таркибни бошқариш Web-тақдимот (масалан, 
HTML-саҳифалар ва Web-графика)га киритилиши мумкин бўлган турли 
таркибдаги объектларни бошқариш имконияти мавжудлигини талаб этади.
Бундан ташқари, Web-таркибни бошқариш тақдимот шаблонларини 
яратишни талаб этиб, улар ѐрдамида динамик таркиб ва уни 


57 
(фойдаланувчиларнинг 
афзалликлари, уларнинг соҳаларига асосланган) 
шахсийлаштириш амалга оширилади. Жаҳон бозорида Adobe, Excalibur
BroadVision, Documentum, Stellent, Microsoft, Divine, Vignette компанияларнинг 
таркибни бошқариш тизимлари маълум. FileNet, Tower и Identitech 
компаниялари ҳам Web-таркибни маълум бошқариш даражасини таклиф этади. 
Ўз навбатида, IBM компанияси Interwoven ва Open Market 
компанияларининг ечимлари асосида (улар билан ҳамкорлик муносабатлари 
орқали) Web-таркибни бошқариш функциясини амалга оширади, Tower 
компанияси эса Stellent компаниясининг Web-таркибни бошқариш бўйича 
қарорлари билан электрон ҳужжатни бошқариш бўйича ДТни интеграциялади.
Ахборотни бошқариш тизимлари (information management systems) −
порталлар. Бундай тизимлар ахборотни жамлаш, ахборотни бошқариш ва уни 
Internet/intranet/extranet орқали етказишни таъминлайди. Улар ѐрдамида бизнес 
қоидалари, 
контекст 
ва 
метамаълумотлардан 
фойдаланиш 
асосида 
тақсимланган корпоратив муҳитда тажриба тўплаш (ва қўллаш) имконияти 
амалга оширилади. Порталлар ѐрдамида электрон тижоратнинг қатор 
иловаларига нисбатан стандарт Web-навигатор орқали (одатда, ERP-тизимлар 
интерфейси орқали) фойдаланиш ҳам таъминланади. Excalibur, Oracle Context, 
PC DOCS/Fulcrum, Verity, Lotus (Domino/Notes, K-Station) тизимлари 
порталларга мисол ҳисобланади.
Тасвирлар/тимсолларни бошқариш тизимлари (imaging systems). Улар 
ѐрдамида қоғозли ахборот ташувчилардан электрон шаклга сканерланган 
(одатда, TIFF форматида) конвертация амалга оширилади. Ушбу технология 
мерос бўлиб қолган қоғозли ҳужжат ва микрофильмлардаги ахборотни 
электрон шаклга ўтказишга асосланади. Тасвирларга стандарт ишлов бериш 
тизимининг асосий функцияларига: сканерлаш, сақлаш, тасвирларни излаш 
бўйича қатор имкониятлар киради.
Иш оқимларини бошқариш тизимлари (workflow management systems). 
Бундай турдаги тизимлар корпоратив тузилмага солинган ва тузилмага 
солинмаган бизнес жараѐнлари доирасида исталган турдаги ишлар оқимини 


58 
йўналтиришни (файлларни йўналтириш йўлларини белгилашни) таъминлаш 
учун мўлжалланган. Улар корпоратив бизнес жараѐнларининг назорат қилиниш 
даражаси ва самарадорликни ошириш учун фойдаланилади. Иш оқимларини 
бошқариш тизими одатда қарорнинг бир қисми (масалан, EDMS- тизимлар ѐки 
PDM-тизимлар) сифатида харид қилинади.
Бунда Lotus (Domino/Notes ва Domino Workflow тизимлари), Jetform, 
FileNet, Action Technologies, Staffware компаниялар сингари ишлаб 
чиқувчиларни қайд этиш мумкин. FileNet, IBM (MQ Series Workflow ДТ билан 
интеграция орқали), Identitech, Tower (Plexus и Staffware ДТ билан интеграция 
орқали), Gauss (Staffware ДТ билан интеграция орқали) ҳам ўз қарорларида иш 
оқимларини бошқариш бўйича яхши даражани таъминлайди.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling