А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Тармоқ стандартларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
Тармоқ стандартларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш. Бу тармоқни
ривожлантириш бўйича барқарор йўналишдир. Хусусан, SyncML маълумотларини синхронлаш бўйича очиқ протоколни яратиш ишларини қайд этиш мумкин, уларда IBM, Lotus Development, Motorola, Nokia, Palm, Psion и Starfish Software сингари компаниялар иштирок этади. ЕСМ концепциясининг ривожланиши. Бу жами тармоқни ривожлантиришда янги йўналиш (у 2002 йилда айниқса сезиларли бўлди). Бунда ECM становится корхона даражасида унинг бўлимига нисбатан технологияга айланади. Порталлар фойдаланувчиларга эришиш (уларга ахборот етказиш) учун ECM-технологияларни амалга оширишда янада афзал йўлга айланади. 4. Россия ЭҲАТ бозори. Умумий шарҳ. Россия корхона ва ташкилотларининг ўз ҳужжат алмашинувини мақбуллаштиришга эҳтиѐжи юқори бўлиб, ривожланишда давом этмоқда. Сўнгги йилларда Россияда хорижий ҳамда шахсий ишлаб чиқаришдаги ЭҲАТларни ишлаб чиқиш ва етказиб бериш билан шуғулланувчи ўнлаб компаниялар юзага келди. Россияда ЭҲАТлар дастлаб кенг миқѐсда (аксарият ҳолатларда, парвозли) жорий этилган. Айтиш мумкинки, ҳужжат алмашувни бошқариш ДТ бўйича Россия бозори асослари шаклланган. IDC маълумотларига кўра, Россия ЭҲАТ бозори ҳажми (хорижий ЭҲАТлар билан бирга маҳаллий ЭҲАтлар) 1999 йилда қарийб 2 миллион АҚШ 74 долларни ташкил этди. Таҳлилчиларнинг фикрича, 1999 йилдан бошлаб, Россия ЭҲАТ бозорининг йиллик ўсиш суръатлари 30 %дан камроқни ташкил этади. Шундай фикр ҳам мавжудки, 1998 йилдан бошлаб, Россия ЭҲАТ бозори ҳажмининг деярли икки баробар йиллик ошиши кузатилган. Корпорациялараро ўзаро таъсирда ЭҲАТни яратувчи электрон рақамли имзо ҳақидаги қонун қабул қилиниши Россия ЭҲАТ бозорининг истиқболларини яхшилайди. Қатор тармоқ таҳлилчиларининг фикрича, Россия ЭҲАТ бозорининг потенциал ҳажми (Россия иқтисодиѐтини муваффақиятли ривожлантиришда) юзлаб миллион АҚШ долларини ташкил этади. Қайд этиш жоизки, ҳозирда кузатилаѐтган Россия ЭҲАТ бозорининг кичик ҳажми Россия (ЭҲАТни бир неча ўн АҚШ долларидан бир неча минг АҚШ долларгача қийматда харид қилишга қодир) корхона ва ташкилотларининг умумий ҳужжат алмашинувида электрон ҳужжат алмашинувининг улуши нисбатан сезиларсизлиги билан боғлиқ. Аксарият ҳолатларда Россия корхоналарида қоғозли ҳужжат алмашув устунликка эга. Бу вазият нафақат анъана ва маълум консерватизм, балки аксарият Россия корхона ва ташкилотларининг мураккаб молиявий ва техник ҳолати билан изоҳланади. Айтиш лозимки, Россия бозорида қатор муҳим хорижий тизимлар (Documentum, DOCS Open/Fusion, Staffware, Panagon, DocuLive, Lotus Notes ва ҳоказолар) ҳам мавжуд. Россия ДТ ишланмаларидан қуйидаги дастур тизимлари ва уларни етказиб берувчилар нисбатан танилди: БОСС-Референт (АйТи); Кодекс: Документооборот (Консорциум "Кодекс"); Гран-док (Гранит), Евфрат (Сognitive Technologies); Дело (ЭОС); LanDocs (Ланит); Крон (Анкей); OfficeMedia (InterTrust); Effect Office (Гарант Интернэйшнл); N.System (Центр Компьютерных Технологий), LS Flow (Лоция-Софт), Оптима (Optima Workflow), ЭСКАДО (ИнтерпрокомЛан), 1С:Документооборот и 1С:Архив (1С), Циркуляр и VisualDOC (ЦентрИнвест Софт), Документ-2000 (TelcomService), Ирида (IBS), RS-Document (R-Style Software Lab) ва қатор бошқа компаниялар. 75 Таъкидлаш лозимки, баъзи Россия ЭҲАТлари Lotus Domino/Notes (турли объектив ва субъектив сабабларга кўра Россияда етарлича кенг тарқалган): БОСС-Референт (АйТи), семейство продуктов ―Золушка‖ и DIS-Assistant (Москвадаги ривожлантириш институти), CompanyMedia и OfficemMedia (ИнтерТраст), N.System (Компьютер Технологиялари маркази), Делопроизводство (КСК) муҳитида яратилган. IDC таснифига биноан, аксарият Россия ЭҲАТлари (баъзан иш оқимларини бошқариш элементлари билан) бизнес жараѐнларига мўлжалланган тизимлар тоифасига киради. Турли манбаларда қайд этиладики, аксарият маҳаллий ЭҲАТларда қуйидаги функциялар амалга оширилган: - ҳужжатларга ишлов бериш/сақлаш; - иш оқимларини бошқариш (ҳужжатларни ижрочилар орасида ўтказиш); - ҳужжатлар ижроси назорати; - ҳужжатларни атрибутлар бўйича излаш ва тўлиқ матнли излаш; - ўзаро боғлиқ ҳужжатлар билан ишлаш; - ҳужжатдан фойдаланиш ҳуқуқини тартибга солиш; - ҳужжатларни рўйхатдан чиқариш; - ташқи электрон почта тизимлари билан интеграция. Россия ЭҲАТларининг асосий устунлиги Россиядаги ўзига хосликнинг маълум ҳисоби ва ҳужжатлар билан ишлаш (уларнинг бизнес-мантиғига азалдан асосланган) анъаналари ҳисобланади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling