А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада ЭҲАТлар


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

 
1. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада ЭҲАТлар. Geisinger Health 
System тиббиѐт ташкилоти Danville шаҳрида жойлашган ва Пенсильвания 
штати 31-графлигида яшовчи 2 млн. кишини: қишлоқ жойда биринчи ѐрдам 
кўрсатишдан бошлаб, Geisinger Medical Centerда мураккаб диагностика ва 
даволаш муолажаларини ўтказишга қадар соғлиқни сақлаш хизматлари билан 
таъминлайди. 
Geisinger Health System ўз ташкилотида ЭҲАТ TOWER IDM (Document 
Imaging System ўрнига) TOWER Technology компанияси ишланмаларини жорий 


78 
этиб, у Ғарбий, Марказий ва Шимоли-шарқий Пенсильванияда Geisinger Health 
System клиникалар тармоғида кенг тарқалган Ambulatory System билан 
интеграцияланган. Тегишли Geisinger хизматлари молиявий, тиббиѐт, суғурта 
ва ҳисобот ҳужжатларидан барқарор ва ишончли фойдаланишга эга бўлди.
Geisinger тизимида фойдаланилувчи TOWER ДТ жорий этилгунга қадар 2 
млн.гача ҳужжат намуналари ва 12000 COLD-ҳисоботга ишлов берилиб
сақланди. TOWER ДТ жорий этилгач, тизимнинг иш юкламасини 4 млн. 
намунагача (биринчи йилдаѐқ) ошириш кўзда тутилмоқда. Geisinger 
компаниясидаги 7000дан ортиқ ходим, қарийб 24000 кишини йил давомида 
шифохонага жойлаштириш ва 1,4 млн. беморнинг уйига шифокорлар ташрифи 
ҳужжатлаштирилди.
Бундан ташқари, Geisinger Health System фирмасида TOWER Document 
Portal ДТ жорий этилган, унинг ѐрдамида шифокорлар кўп минглаб беморлар 
ҳақидаги маълумотлардан Web-фойдаланишга эришдилар. Чунки тизим Web 
даражасига кенгайтирилган, бунда анъанавий қоғозли ҳужжатлар Web-ахборот 
билан бирлаштирилди. Бу Geisinger фирмасига ахборотни сақлаш ва ундан 
фойдаланиш тартиботларини унификациялаш имконини беради.
Novartis – йирик фармацевтика компанияси бўлиб, 1996 йилда Sandoz ва 
Ciba машҳур швейцария фирмаларининг бирлашиши натижасида ташкил 
этилган. Novartis компаниясининг асосий йўналишларидан бири янги дори 
воситаларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳисобланади (ҳар йили 
Novartis компанияси бу йўналишга 2.9 млрд.дан ортиқ швейцария франки 
инвестициялайди). 
Бирлашувдан сўнг Novartis компаниясида муаммо– илгари мустақил 
бўлган икки компаниянинг ахборот ресурслари ва билимларини бирлаштириш 
ва уларни самарали бошқариш зарурати пайдо бўлди.
Таъкидлаш жоизки, ҳар бир фармацевтика компанияси учун яратилувчи 
дорилар бўйича ҳужжатларни бошқариш масаласи алоҳида эътибор талаб 
этади. Novartis компанияси учун мазкур масаланинг қиймати янада юқори 
бўлди, чунки Novartis компанияси раҳбарияти компаниялар бирлашгач, 


79 
(айниқса илгари ўзаро ҳамкорликда ишламаган узоқдаги лойиҳа жамоалари 
орасида ўзаро таъсир мавжуд эмаслигида) катта ҳажмдаги (ортиқча 
такрорланган) ахборот ресурслари йўқолиб кетишидан хавфсирай бошлади. 
Компаниялар бирлашишига қадар Sandoz компанияси ходимлари қоғоз 
шаклидаги тадқиқот ҳужжатларни ДТда, корпоратив тармоқдаги серверлар, 
шунингдек, ОС VMS номи билан ишловчи иловаларда сақлардилар. Sandoz 
компаниясининг ходимлари VMS тизимининг фойдаланувчилар интерфейси 
мураккаблиги натижасида у билан самарали ишлай олмасдилар. Шунинг учун 
бошқа олимнинг ѐки тадқиқотчилар гуруҳи маълумотларидан фойдаланиш 
учун мазкур ходимлар муаллифлар билан телефон орқали боғланиш, 
талабномаларни электрон почта орқали жўнатиш ѐки ушбу маълумотларни 
факс орқали сўрашга мажбур бўлардилар. Баъзан лойиҳа ҳужжатлари 
такрорланган. Бундан ташқари, ходимлар маълум сабаблар билан компанияни 
тарк этганларида улар тузган маълумот (билимлар)ни бошқалар тушуниши 
учун топиш қийинлашди (ѐки йўқолиб қолди). 
Ciba компаниясида ҳам ўхшаш вазият юзага келди. Унинг ходимлари ҳам 
локал ДКда сақланган қоғозли ҳамда электрон ҳужжатлардан фойдаланганлар. 
Янги дори воситасини шарҳлаш зарурати юзага келганда тегишли 
маълумотларни излашга (ѐки уни қайтадан яратишга) кўп вақт сарфлашга тўғри 
келди. Шу билан бирга, янги дорининг бозорга чиқишидаги умумий муддат 
сезиларлича ошди, бу унинг рақобатбардошлигини камайтирди.
Шунинг учун Novartis компанияси илгариги икки мустақил 
компанияларнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва бошқариш учун 
муҳим воситаларни топишга қарор қилди. Билимларни сақлаш жойидан 
ташқари, Novartis компаниясига ЭҲАТ зарур бўлиб, унинг ѐрдамида фирма 
менежери амалга оширилаѐтган тадқиқотлар ҳақидаги маълумотни кўриб 
чиқиб, уларни молиялаштириш бўйича қарор қабул қилиш имконига эга 
бўлади. Бундан ташқари, ЭҲАТ компания ходимлари фойдаланишлари учун 
оддий бўлиши керак.


80 
Novartis компанияси ўз муаммоларини ҳал этиш учун Documentum 
ЭҲАТни танлаб олди (ундан 1994 йилданоқ ЭҲАТ шакли сифатида фойдалана 
бошлаган). Умумий корпоратив репозитарий ҳисобига Docbase – (ҳамма
тадқиқот ва лойиҳа ҳужжатлари учун) Documentum ЭҲАТ жаҳон бўйлаб 
Novartis бўлинмалари учун корпоратив илмий тадқиқот ахборотидан 
фойдаланишни таъминлайди. Икки компания бирлашгач, Ciba ва Sandoz 
компанияларига тегишли ҳужжатлар Docbase репозитарийсига ўтказилди. 
Ҳозирги кунда Docbaseда кўп минглаб ҳужжат сақланади. 1998 йил охиридан
Novartis компаниясида Documentumдан фойдаланувчилар сони 1000 нафар 
кишига етди.
Янги дори шарҳлов учун тайѐр бўлса, у ҳолда бу учун ишлаб 
чиқувчиларнинг зарур ахбороти катализацияланиб, Docbaseда сақланади (уни 
умумий обуна тизимига ўтказиш зарур). Тадқиқотлар бўйича жами ҳисоботлар 
ҳам стандарт равишда Docbaseга ўтказилади (бу улардан фойдаланишни 
сезиларлича осонлаштиради). Тадқиқотлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш 
талаб этилса, ишнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун ҳужжатларнинг 
аввалги версияларини кўриб чиқиш мумкин.
Novartis компанияси Documentum ЭҲАТни жорий этишдан сезиларлича 
фойда олди. Биринчидан, ҳисоботларни такрорлаш имконияти истисно этилган 
ва ҳар йили тадқиқот дастурларини ривожлантириш билан боғлиқ ахборотни 
бошқариш ва ҳужжатларни тарқатиш сарф-харажатлари камайтирилган. 
Иккинчидан, кўплаб харажатларни талаб этувчи VMS-тизим фойдаланишдан
чиқарилгач, (компаниянинг баъзи ходимлари унинг имкониятларидан доимо 
фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда) тежамкорликка эришилган. Novartis 
компанияси учун кўпроқ фойда зарур ахборотга дарҳол кириш имкониятига эга 
компаниянинг илмий тадқиқот ходимлари меҳнати ва тадқиқот дастурлари 
унумдорлигини ошириш натижасида олинган.
Novartis компанияси раҳбарияти Documentum ЭҲАТда инвестицияларни 
уч йилда тўлиқ қайтариш муддатини баҳолади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling