А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


  ЭҲАТни кенг тарқалган корпоратив иловалар билан


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

3. 
ЭҲАТни кенг тарқалган корпоратив иловалар билан 
бирлаштириш. Корпоратив маълумотлар ва иловаларни бирлаштириш ҳозирги 
кунда корхоналар олдида турган муаммолардан бири ҳисобланади, ушбу 
муаммоларнинг кескинлиги келгусида ҳам сақланиб қолади. IDC 
таҳлилчиларининг фикрига кўра ("Surviving the eBusiness Transition: Strategies 
for Enterprise Information Management" ҳисоботи), электрон бизнес даврига ўз 
корпоратив ахборотларини бошқариш стратегиясини пухта шакллантирган 
корхоналар кирадилар (Enterprise Information Management – EIM).
EIM-стратегии ҳар қандай корхона учун барча корпоратив билим ва 
маълумотлардан осон ва тез фойдаланиш ҳамда исталган жойдан корпоратив 
ахборотни бошқариш имконияти ҳисобланади (у ҳар қандай ҳолатда долзарб ва 
қулай бўлиши лозим). Бундай корхоналар ўзаро алмашувчи ахборотларнинг 
барча корпоратив иловаларини чуқур бирлаштиришлари лозим. 
ЭҲАТ вендорлари эгаллаган вертикал жойларидан чиқади ва корпоратив 
ҳужжатлар таркибини бошқариш бўйича умумий қарорни таклиф этишга 
ҳаракат қиладилар. Улар (ўзлари учун ҳали ҳам фойдали) офис қарорларини 
етказиб беришдан тўлиқ корпоратив қарорни жорий этишга қадар (кирувчи 
электрон почтага ишлов беришдан intranet/extranet ва Интернетдаги таркибгача) 
ҳаракатланади. Тармоқ таҳлилчиларининг фикрича, ―тўлиқ коллаборатив‖ 


73 
корхонани яратиш лойиҳаси (унинг ҳамма ходимлари ЭҲАТ имкониятларидан 
фойдаланади) ҳозиргача чиройли ғоя даражасида қолади. Ғарбий Европа 
ҳозирда уни амалга оширишга яқин туради.
Ҳамкорликдаги қарорларни яратиш ва илгари суриш бўйича ДТни ишлаб 
чиқувчилар фаолияти тезкорлигини ошириш. Бунга мисол сифатида 2000 
йилдаѐқ Documentum 4i eBusiness Edition ДТ ва ATG Dynamo ДТ (Art 
Technology Group компанияси ишланмалари) асосида бажарилган В2В-
қарорларда ахборот таркибини бошқариш бўйича ҳамкорликдаги қарорлар 
хизмат қилиши мумкин.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling