65
муҳим хусусияти ҳужжатлар таркибининг ягона универсал сақлаш жойига
боғлиқ эмаслиги ҳисобланади. ECM-инфратузилмада кўпгина махсус (мерос
қолган) маълумотлар (ҳатто рақобатлашувчи вендорлар) репозитарийлари, шу
жумладан маҳсулотлар ҳақида электрон ҳужжатларни сақлаш жойи,
электрон
почта, Web-таркибни сақлаш жойи, файл тизимлари ва ҳатто МББТни киритган
ҳолда интеграцияланади.
Шу тариқа, ECM-инфратузилма (умуман корхона бўйича исталган
жойдан талабнома бериш имконини берган ҳолда) ҳар
бир маълумот
репозитарийсига умумий интеграция қатламини (ѐки виртуаллашни)
таъминлайди, шу билан бирга электрон ҳужжатларни бошқариш тизимлари ва
ҳужжатлар таркибини бошқаришнинг кўплаб вендорларга интеграциялаш
заруратини камайтиради. Бундан ташқари, ECM-инфратузилма ѐрдамида
шахсийлаштириш, фойдаланиш назорати, фойдаланувчиларнинг ваколатларини
бошқариш сингари корпоратив ҳужжатлар таркибини бошқариш сервисларини
амалга оширади (бу ЕСМ-тизимни администрациялаш ва бирга олиб боришни
соддалаштиради).
Do'stlaringiz bilan baham: