А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


 Жаҳон ЭҲАТ бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

2. Жаҳон ЭҲАТ бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. 
Бозорнинг янада ривожланиши, унинг бирлашиши, бозорда янги иштирокчилар 
пайдо бўлиши, бозор иштирокчилари таклифлари дифференциацияси. ЭҲАТ 
бозорида қўшилиш ва жалб этиш ҳолатлари давом этмоқда, бинобарин маълум 
даражада – жаҳонга машҳур АТ-фирмалари (Oracle, Microsoft, SAP, Baan ва б.) 
ўзлари учун янги бўлган соҳага чиқдилар.
Йирик АТ-фирмалари томонидан ЭҲАТ ишлаб чиқарувчини жалб этиш 
жараѐни ва уларнинг технологияларини ўз қарорлари мослаштириш 
жараѐнлари кузатилди. Масалан, 2001 йил апрель ойида Microsoft компанияси 
Ncompass Labs (Ванкувер шаҳри, Канада) компаниясига Resolution Web-
таркибни бошқариш тизими ишлаб чиқувчисини тақдим этди, у 2001 йил август 
ойи бошларида чиқарилган Microsoft Content Management Server 2001 ДТ учун 
асосга айланди.
Web-таркибларни бошқариш тизимлари вендорлари портал ишлаб 
чиқарувчилари билан бирлашмалар яратадилар (ѐки уларни харид қиладилар). 
Бунда Web-таркиб ва порталларни бошқариш тизимлари ўртасидаги ўзига хос 
синергетик самара юзага келади (Web-таркиб ва порталларни бошқариш 
тизимининг бундай конвергенцияси гуруҳ бўлиб ишлашнинг янги шаклини 
яратади). Ҳужжатлар ва таркибларни бошқариш тизимларини ишлаб 
чиқувчилар ҳамда образларни бошқариш тизимлари вендорлари ўртасида 
ҳамкорлик муносабатлари ҳам шакллана бошлади (масалан – Аrtesia ва Vignette 
компаниялари). 
Аксарият вендорлар ўз таклифларини туркумлайдилар, ўз ҳужжат 
алмашув компонентларини ишлаб чиқадилар ѐки такомиллаштирадилар. Зеро, 
Oracle Applications Suite ДТ да ҳужжат алмашув компонентини қўшган Oracle 


72 
компанияси фаолият юритади. Ўрта корхоналар учун ERP-тизимлари ишлаб 
чиқувчилари, JBA International компанияси (www.jbaworld.com), ўз тизимига 
ҳужжат алмашув модулини қўшди. Шу билан бирга Lotus Development 
компанияси Domino га асосланган мижозларга хизмат кўрсатиш иловаларини 
автоматлаштириш учун фойдаланилувчи ўз ҳужжат алмашинуви тизимини 
тизимини таклиф этади.
2001 йил сентябрда Vignette компанияси Web-таркибни бошқаришнинг 
аввалги автоном воситаси бирлаштирилган Vignette Content Suite V6 ДТ, 
иловаларни персоналлаштириш, бирлаштириш, таркибни агрегатлаш ва 
синдикатлаш, Web-сайт трафики бўйича ҳисоботлар таҳлил қилинди ва 
генерациялашга киришди. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling