А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


ЭҲАТни танлашга замонавий ѐндашув


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

2. ЭҲАТни танлашга замонавий ѐндашув. Ташкилотнинг энг яхши 
ЭҲАТини танлашга замонавий ѐндашув бундай тизимларни баҳолашда бир 
неча муҳим мезонларни бир вақтда ҳисобга олишни кўзда тутади.
Ташкилотнинг энг яхши электрон ҳужжат алмашинуви тизими ўзида қуйидаги 
муҳим сифатлар тўпламини бирлаштириши керак:
- иш юритиш талаблари, ҳужжатлар ижросини келиштириш, тасдиқлаш 
ва назорат қилиш, қарорлар яратиш, ходимларнинг ҳужжатлари билан 
танишиш, автоматик e-mail, ҳужжатлар ва билдириш хатларини автоматик 
тарқатиш, ишларни шакллантириш;
- ҳужжатлар билан ишлаш тарихини жорий этиш
- MS Office билан интеграция, корхонада мавжуд иловалар билан 
интеграция, ихтиѐрий ҳисобдорликни яратиш, дастурлашни ўрнатиш бўйича 
оддий стандарт воситалардан фойдаланиш;
- web-браузер, электрон почта и SMS орқали корхона бўлинмалари ва 
узоқдаги офислар билан хавфсиз иш; 
- ҳужжат ва лойиҳалар билан гуруҳли иш воситалари;
- тўлов ҳужжатлари билан ишлаш, ҳужжатларнинг тўлов ҳуқуқини 
юритиш;
- ҳужжатлар билан ишлаш бўйича ходимлар юкламасини календарь 
режалаштириш ва назорат қилиш;
- якуний фойдаланувчи учун тизим билан ишлаш оддийлиги, тизимга 
осон хизмат кўрсатиш ва эгаликнинг паст қиймати, тизимни янги ҳужжат 
турларига мослаштиришнинг оддийлиги; 
- web-технологияларда амалга ошириш.
ЭҲАТни танлашга таъсир этувчи омиллар. ЭҲАТни танлашда 
қуйидаги қатор муҳим омилларни ҳисобга олиш зарур: 
- бозорда тақдим этилган (маҳаллий ҳамда хорижда ишлаб чиқилган) 
ЭҲАТнинг етарлича турли-туманлиги;
- ЭҲАТни етказиб берувчи компаниянинг ишончлилиги ва у таклиф 
этувчи етказиб бериш, жорий этиш ва кузатиш шартлари; 


88 
- корхонанинг ўзига хослиги орқали аниқ муддатларда ЭҲАТни ишлаб 
чиқишни (мақбул нарх шартлари билан) охирига етказиш имконияти. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling