А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


ЭҲАТни етказиб берувчи ва жорий этувчи фирмани танлашдаги


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

3. ЭҲАТни етказиб берувчи ва жорий этувчи фирмани танлашдаги 
талаблар. Умумий ҳолатда ЭҲАТни етказиб берувчи ва жорий этувчи 
фирмани танлашда қуйидаги талабларни ҳисобга олиш керак:
- фирманинг жиддийлиги (бозордаги машҳур ном, доимий офис, 
навбатдаги ЭҲАТ лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш ҳисобига бозор 
имижини сақлаш ва мустаҳкамлаш истаги мавжудлиги);
- фирма ҳажми, шартнома муддатида жорий этиш лойиҳасини бажариш 
учун унда етарли ресурслар мавжудлиги;
- фирмада ЭҲАТни ишлаб чиқувчи ва жорий этувчиларнинг етарлича 
катта ва барқарор жамоасини мавжудлиги;
- фирманинг ўхшаш корхона ва ташкилотларда ЭҲАТни ишлаб чиқиш 
ва жорий этиш (яхшиси, жорий этилган ЭҲАТларни ишда кўриб чиқиш 
имконияти мавжуд бўлса, ундан фойдаланувчилар билан мулоқот қилиш) 
тажрибаси;
- ишлаб чиқарувчи фирмада дастурлаштириш бўйича технология ва 
стандартлар мавжудми? улар қандай расмийлаштирилган (қонунлаштирилган) 
ва қўллаб-қувватланади?
- жорий этувчи фирмада жорий этиш технологияси мавжудми? у 
ҳужжат орқали қандай қўллаб-қувватланади?
Жорий этиш учун танланган ЭҲАТга талаблар. Жорий этиш учун 
танланувчи ЭҲАТ қуйидаги умумий талабларни қондириши керак: 
- тизим архитектураси бизнес жараѐнларига (иш оқимларига) асосланиб, 
уни бажариш жараѐнида ҳужжатлар яратилади ва жойлаштирилади;
- ЭҲАТда маҳаллий ҳужжат алмашинуви ва иш юритиш (вертикал 
ҳужжат алмашув, давлат стандартига мувофиқлик) албатта ҳисобга олиниши 
керак;


89 
- ЭҲАТда ҳамкорликдаги иш (календарли гуруҳли режалаштириш
ахборотдан ҳамкорликда фойдаланиш, ―эълон тахталари‖, форумлар) 
имкониятлари амалга оширилиши керак;
- ҳужжатлар 
ва ишлар ижросининг тезкор назорати (маълум 
технологияга мувофиқ ижрочилар орасида ишларни ўтказиш, бажарилаѐтган
жараѐн ҳолатининг назорати, жараѐннинг унинг меъѐрий давом этишидан 
оғишини аниқлаш, бу оғишларнинг жами жараѐн эҳтимолий якунланиш 
муддатига таъсирини прогнозлаш) функциясини амалга ошириш керак;
- ўрнатиш, 
конфигурациялаш ва фойдаланишда оддийлик ва 
мослашувчанлик;
- ҳужжатлар билан гуруҳли ишни ташкил этиш учун кенг тарқалган 
платформалардан фойдаланиш;
- ахборот санкцияланмаган(руҳсат этилмаган) фойдаланишдан ҳимояга 
эга конфиденциал ҳужжат алмашинувини ташкил этиш учун воситалар 
мавжудлиги;
- ахборотни ҳимоялаш бўйича сертификатланган воситалар билан 
мослашув;
- электрон ва қоғоз ҳужжатлардан бир вақтда фойдаланиш имконияти;
- кенг тарқалган платформалар билан интеграция имконияти;
- яхши миқѐсланиш;
- ҳужжатлар 
ҳаракати 
ҳақида 
статистик 
маълумотларни 
автоматлаштирилган тўплаш ва таҳлил қилиш имконияти мавжудлиги;
- ЭҲАТ асосида – очиқ мижоз-сервер архитектураси;
- бошқа иловалар билан (CAD-тизимлар, MRP/ERP-тизимлар, молиявий 
ва бошқарув ҳисоби тизимлари, электрон почта билан) интеграция имконияти;
- ЭҲАТ маълумотлар базасининг бошқа иловалар учун қулайлиги;
- ЭҲАтнинг модуллиги ва унинг асосий имкониятларини ўрнатилган 
инструментал воситалар ѐрдамида ошириш имконияти;
- ЭҲАТнинг ҳамма фойдаланувчилари учун ―шаффоф‖ ҳужжатларга 
ишлов бериш имконияти;


90 
- ЭҲАТда ҳужжатларни сканерлаш учун модуллар мавжудлиги (ѐки 
профессионал бошқарув тизим шакллари билан интеграция имконияти);
- Internet/intranet орқали ишлаш имконияти;
- мобил (узоқдаги) фойдаланувчилар ва фойдаланувчилар гуруҳи билан 
ишлаш имконияти;
- экрандаги хабарлар ва йўл-йўриқ, маълумотларни саралаш турли сўз ва 
ифодалар бўйича ахборотни излашни ўз ичига олувчи қўллаб-қувватлаш;
- етказиб бериш, жорий этиш ва кузатишда нарх бўйича мақбуллиқ. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling