А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электрон ҳужжат алмашинуви тизимини баҳолаш мезонлари.
6.2.
ЭҲАТ ни танлашда буюртмачининг фикри 1. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимини баҳолаш мезонлари. Ҳозирги кунда давлат ва тижорат тузилмалари орасида электрон ҳужжат алмашинуви тизими (ЭҲАТ)га қизиқиши ортиши кузатилади. Ишлаб чиқарувчи компаниялар ЭҲАТни 5-10 нафар кишилик кичик ташкилотлар билан бирга минг нафар кишилик йирик корхоналар учун ҳам тақдим этишга тайѐр. Жами Россия бозорида бу соҳада элликдан ортиқ ечимлар тақдим этилган. Тизимни қайси мезон бўйича тўғри танлаш масаласига ечимни ҳамма ҳам яхши билмайди. Ушбу шарҳда ҳужжат алмашув ва иш юритишни автоматлаштириш соҳасида нисбатан оммалашган Россия ишланмалари таҳлили таклиф этилади. ЭҲАТ биринчи навбатда, ҳужжатлар билан ишлаш – ҳужжатларни рўйхатга олиш ва киритиш, ҳужжатларни излаш, йўналтириш, ҳисоботлар яратиш, архивни юритиш, тизимда ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш учун электрон ҳужжат алмашувга хос вазифаларни ҳал этиш имконини берувчи тизим. Шунинг учун ЭҲАТни танлашда тизим бундай вазифаларни бажаришни ҳақиқатда таъминлашига ишонч ҳосил қилиш зарур. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимини баҳолаш мезонлари. Муайян ташкилот учун ЭҲАТни танлаш мезонлари рўйхати муаммоли соҳанинг қуйидаги тавсифларига боғлиқ ҳолда белгиланади: ЭҲАТ ва пул ресурсларини ишлаб чиқиш муддати, объектнинг техник жиҳозланиши, мавжуд ва амалдаги амалий дастурлар, дастурий ва тармоқли жиҳозлаш. ЭҲАТни ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш технологиясини тавсифловчи адабиѐт манбаларининг таҳлили ЭҲАТни турли жабҳаларда қўллашни ифодаловчи мезонлар рўйхатини аниқлаш имконини бериб, уларни тўпламга гуруҳлаш ва улар учун таснифлар тизимини ишлаб чиқиш мумкин. 94 Хусусан, ЭҲАТни тавсифловчи қуйидаги мезонларнинг асосий таснифли гуруҳловлари фарқланган: - электрон ҳужжат алмашув тизимининг асосий имкониятлари; - сервер ва лицензиялар қиймати; - тизимни ўрнатиш учун қулай воситалар; - тизимни жорий этиш тажрибаси; - тизим билан ишлаш бўйича қўшимча имкониятлар; - ишончлилик, хавфсизлик. Мезонлар гуруҳидан ҳар бири, ўз навбатида, танланувчи ЭҲАТлар таҳлилининг ажратилган 6 жиҳатидан бирини тўлиқроқ тавсифловчи мезонларнинг маълум тўпламига бўлиниб, уларнинг тўлиқ рўйхати 2-жадвалда келтирилган. Жадвалда мажбурий функционал имкониятлардан ташқари, қиймат ва ЭҲАТдан фойдаланиш тажрибаси, уларни мослаштириш, модификациялаш ва ривожлантириш имкониятини ҳисобга олувчи ЭҲАТларни танлаш, жорий этиш ва улардан кейинчалик фойдаланишнинг муҳимроқ жиҳатлари ҳар томонлама кўриб чиқилиб, уларнинг зарурати дастлабки жорий этиш босқичида унча аниқ эмас. 2-жадвал Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling