А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Тизим билан ишлашдаги қўшимча имкониятлар


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Тизим билан ишлашдаги қўшимча имкониятлар. Жорий этиш 
қиймати ва муддатлари тизимнинг кенг тарқалишига таъсир этувчи омиллардан 
бири ҳисобланади. Ҳар бир муайян жорий этиш жараѐнида улар танланган 
тизим имкониятлари ва тизимни харид қилувчи буюртмачи компания 
тузилмасига (фаолиятнинг ўзига хос хусусияти, миқѐсига) боғлиқ бўлади.
Жорий этиш жараѐни муваффақиятли амалга оширилди, деб фараз қилган 
ҳолда электрон ҳужжат алмашувга яна нималар хослигини кўриб чиқиш лозим. 
Зарур имкониятлар тўпламидан ташқари, тизимда қўшимча функционал 
мавжудлиги (масалан, билдириш хати ва эслатмаларни ўрнатиш) ташкилот 


97 
ходимларининг тизим билан ишлаш жараѐнини сезиларлича соддалаштириши 
мумкин. Баъзи ҳолатларда бу функционал (масалан, Web-фойдаланиш) зарур 
бўлиб қолиши мумкин.
Ҳужжатларга ишлов бериш жараѐнларини автоматлаштириш бўйича 
буюртмачининг эҳтиѐжи вақт ўтиши билан (масалан, корхонанинг ташкилий 
тузилмаси ўзгарганда) ўзгариши мумкин, бу тизимни ривожлантириш 
заруратига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, тизимдан ташкилотнинг бош 
офисида муваффақиятли фойдаланувчи буюртмачи уни филиалларга ҳам жорий 
этиш ҳақида қарор қилган вазият ҳам юзага келади. ―Тизимни ўрнатиш учун 
қулай воситалар‖ мезони ЭҲАТ ҳар бир муайян ҳолатда қандай қўшимча 
имкониятларга эга бўлиши кераклигини белгилаб беради.
Ишончлилик, хавфсизлик. ЭҲАТнинг муҳим тавсифлари унинг 
хавфсизлиги, ишончлилиги ва унумдорлиги ҳисобланади. Шу тариқа, электрон 
ҳужжат алмашув тизимини танлашда кўплаб омилларни ҳисобга олиш, 
буюртмачининг ўзига хослиги ва талабларидан келиб чиққан ҳолда ЭҲАТ 
имкониятларининг комплекс таҳлили асосида якуний қарор қабул қилиш 
лозим.
3. Россия ЭҲАТ бозорини баҳолаш. Ҳозирги кунда ҳужжатлар билан 
эвтоматлаштирилган иш соҳасида ишловчи Россиядаги етакчи ишлаб 
чиқарувчи компанияларнинг қуйидаги дастурларини фарқлаш мумкин: Босс-
Референт, ГранДок, Дело, ЕВФРАТ-документооборот, CompanyMedia, 
Directum, DIS-системы, DocsVision, LanDocs, Optima-Workflow(3-жадвал). 
Электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг асосий имкониятлари. Зарур 
функционал тўпламига эга электрон ҳужжат алмашинувини ташкил этишга 
имкон берувчи тизимларнинг имкониятлари 3-жадвалда тақдим этилган. 
Жадвалга кўра, тақдим этилган тизимлар замон билан ҳамнафас бўлишга 
интилади ҳамда деярли барча функционал имкониятларга эга. Электрон 
ҳужжат алмашинуви бўйича ўзига хос вазифаларни Дело, ЕВФРАТ-
документооборот, DocsVision ва LanDocs тизимлари жуда яхши бажармоқда. 


98 
3-жадвал 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling