А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

 
 
 


50 
IV. ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЛМАШИНУВИ 
ТИЗИМЛАРИ 
4.1. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимларини таснифи
1. Ташкилот ахборот тизимидаги ЭҲАТ ўрни. Технологиялар нуқтаи 
назаридан электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари бошқа тақсимланган 
ахборот тизимларидан кам фарқланади. Архитектура тузилиши принципи 
бўйича улар иложи борича замонавий йўналиш ва бозор талабларига риоя 
этишга интилади. Ҳозирда муайян эҳтиѐжларга юқори даражада мослашган 
очиқ муҳит концепцияси нисбатан оммалашган, лекин бунда у ―нозик‖ мижоз 
ва ажратилган иловалар сервери билан бирга, ўрнатишда мураккаб бўлмаган 
иложи борича кўп платформалидир.
Ҳамма мавжуд тизимлар маълум даражада бу идеалга яқинлашади. Бироқ 
муайян платформага боғланган тўлиқ функционал мижозга асосланган 
тизимлар етарлича кенг тарқалган. Баъзан бундай ҳолатларда маълумотдан 
узоқда фойдаланиш учун чекланган функционалликка эга алоҳида Web-мижоз 
таклиф этилади.
Таъкидлаш жоизки, тавсифланган ―идеал‖ тизимни танлашда устуворлик 
касб этувчи мўлжал ҳисобланмайди. Бу омиллардан бири холос. Нарх ва 
функционаллик нисбати бўйича бирор-бир тизим сизга маъқул бўлмаса, у ҳолда 
мазкур тизим ахборот тизимларини тузиш соҳасидаги таъсири билан унга тўлиқ 
мос келиши шарт эмас. Олдинги ўриндаги ҳамма нарса тез ўзгаради, ҳамма 
янги нарсалар эртага эскига айланади. Текширилган ишончли ечимлар кўпинча 
сўнгги технология бўйича тузилган тизимлардан ортда қолмайди.
ЭҲАТ ва бошқалар. ЭҲАТдан фойдаланиш самарадорлиги даражаси 
ҳужжатлар (тузилмасиз ахборот) корхона фаолиятини ахборот билан тўлдириш 
қай даражада аниқланиши билан белгиланади. Маълумки, масалан, савдо 
ташкилоти учун асосий ахборот билан тўлдириш – маълумотлар базасидан 
иборат тузилган маълумотлар. Эҳтимол, бундай ташкилотлар шартномани 
сақлаши керак, лекин иш ЭҲАТни жорий этишгача бормайди. Бироқ агар савдо 
ташкилоти ўнлаб шаҳарларда дўконлар тармоғи ва мураккаб логистика


51 
яримтайѐр маҳсулотларни шахсан ишлаб чиқаришга эга савдо етакчисига қадар 
ривожланса, у ҳолда эртами ѐки кечми ERP тизимини жорий этиш ҳақида 
ўйлашга тўғри келади.
Кейинги босқичда улгуржи харидор ва йирик буюртмачилар сони шундай 
миқѐсга етадики, бунда CRM жорий этиш ҳақида ўйлашга тўғри келади. Агар 
бунда 
бошқарув 
аппарати 
сони 
юз 
кишига 
етса, 
параллел
профилсиз лойиҳалар пайдо бўлади, диверсификация вазифалари юзага келади, 
ЭҲАТни жорий этиш вазифаси қўйилади. Бунда CRM тизими хат, шартнома ва 
ЭҲАТда сақланувчи кирувчи буюртма нусхаларига маълум ҳаволага эга 
бўлиши учун баъзи тизимларни интеграциялашга тўғри келиши мумкин. 
Баъзи ҳолатларда бу тизимларнинг интеграцияси янада торроқ бўлиб, 
ЭҲАТ бу тизимлар орасида тузилмага солинган маълумотлар даражасида 
бевосита алоқа керак бўлмаса, уларни юзага келтирувчи тизимлар ва истеъмол 
қилувчи тизимлар орасида ҳужжатларни узатиш учун интеграцияловчи 
транспорт бўлиб хизмат қилиши мумкин. Фараз қилайлик, корхона CRM ва 
ERP тизимларига эга, бинобарин ERPдаги муайян мижозга товар етказиб бериш 
ҳақидаги ҳар чораклик ҳисоботлар CRMда қайд этилиши учун экспертлар 
шарҳлари билан тўлдирилиши талаб этилади
7
.
Бундай ҳисоботларни ЭҲАТда сақлаш қулайроқ эканлиги тушунарли. 
ERP ва ЭҲАТни интеграциялаш туфайли ҳужжат автоматик тарзда яратилади 
ва сақланади. ЭҲАТ ва CRMни интеграциялаш туфайли ҳужжатни муайян 
мижоз карточкасига автоматик бириктириш мумкин. Бу операциялар 
автоматик тарзда юз бериши ҳам мумкин (Қайд этиш жоизки, келтирилган 
мисол тахминий бўлиб, ҳақиқатда амалий аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин; 
ҳар бир ахборот тизимининг интеграцияси унинг мақсади аниқ бўлгандагина 
маълум маъно касб этади). 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling