А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Турли мижозлик дастурларини қўллаб-қувватлаш


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Турли мижозлик дастурларини қўллаб-қувватлаш. Аксарият 
ЭҲАТлар мижозлари OS MS Windowsли ДТ эга бўлиши мумкин. Баъзи 
ЭҲАТларда UNIX ва Macintosh платформаларидан ҳам фойдаланилади. 
Бундан ташқари, ҳамма замонавий ЭҲАТлар ҳужжатлар билан Web-
навигаторлар стандартлари орқали ишлаш имконини беради. Чунки Web-
навигаторларни турли-туман мижозлик платформаларида жойлаштириш 
мумкин, бу гетероген(келиб чиқиши ҳар хил) таркибли тармоқ муҳитларида 
ЭҲАТ ишини таъминлаш муаммосини ҳал этишни осонлаштиради. Интернет 
технологияларидан ЭҲАТда фойдаланишда Web-навигаторлар орқали 
ҳужжатлардан фойдаланишга масъул яна бир серверли компонент пайдо 
бўлади.
4. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимларининг турлари. Айтиш 
жоизки, ҳозирги кунда электрон ҳужжат алмашинувини бошқариш 
муаммосини ҳал этишга кўплаб ѐндашувлар мавжуд. Электрон ҳужжат 
алмашув (EDMS) бўйича универсал тизимлардан ташқари ҳужжатларни 
бошқариш вазифасини қуйидаги дастур воситаларининг асосий турлари 
ѐрдамида ҳал этиш мумкин: 
- гуруҳли иш воситалари (Lotus Notes, Novell GroupWise и MS Exchange 
ДТга ўхшаш); 
- алоҳида турдаги ҳужжатларни бошқариш тизими (хусусан, PDM-
тизимлар); 


36 
- корхоналар учун корпоратив ахборот тизимлари таркибидаги ҳужжат 
алмашинувини бошқариш бўйича махсус модуллар (SAP R/3, Baan ва ҳоказо). 
Универсал электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари улардан қандай 
фарқланади? Бошқа ѐндашувларга нисбатан улардан фойдаланишнинг 
афзаллиги нимадан иборат? 
Эҳтимол, ҳар бир ҳолатда корхона ҳужжат алмашинувини бошқариш 
тизимини жорий этишда белгилаган мақсад ва вазифаларнинг хусусиятларидан 
келиб чиқиш керакдир. Масалан, баъзи ишлар учун Novell GroupWise ДТ энг 
яхши ечим бўлса, бошқалари учун эса айнан EDMS-тизимни жорий этиш қулай 
бўлади. Универсал электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг муҳим хусусияти 
шуки, унда ҳужжатларни бошқариш вазифаларининг катта қисмини ҳал этиш 
имконини тақдим этади. Таъкидлаш жоизки, улар (динамик тарзда ўзгарувчи 
ва чексиз турли-туманлик туфайли) ҳужжат алмашинувини бошқариш бўйича 
ҳамма ишларни ҳал эта олмайди. Бундан ташқари, махсус ДТни жорий этиш 
арзонроқ ва самаралироқ бўлиши мумкин.
Барибир EDMS-тизимларнинг жиддий устунликлари мавжуд. Хусусан, 
гуруҳли ишни қўллаб-қувватлаш ДТга нисбатан жаҳонда кенг тарқалган
EDMS-тизимларнинг аксарияти қуйидаги устунликларга эга:
-электрон архивларнинг ҳажмини амалий томондан чекланмагани; 
- тўлиқ матнли индексацияни ўрнатилган қўллаб-қувватлаш; 
- ҳужжат версиялари ва кичик версияларини қўллаб-қувватлаш; 
- ҳужжатларни дастлабки ҳажмда архивда сақлаш имконияти; 
- фойдаланувчилар ҳаракати бўйича журналларни юритиш имконияти. 
Асосли савол туғилади: гуруҳли ишни қўллаб-қувватлаш ДТ асосида 
корхонадаги ҳужжат алмашинувини тўлақонли бошқариш тизимини яратиш 
мумкинми? Айтиш жоизки, яратиш мумкин, чунки гуруҳли ишлашни қўллаб-
қувватлаш бўйича баъзи дастур воситаларида (масалан, Lotus Notesда) 
иловаларни ишлаб чиқиш бўйича ривожланган муҳит мавжуд. Бундан 
ташқари, бозорда баъзи иловалар (масалан, Lotus Notes ДТ асосида ишлаб 
чиқилган ДТлар мавжуд) баъзиларида кўрсатиб ўтилган EDMS- тизимлар ҳам 


37 
амалга оширилган. Бироқ қайд этиш жоизки, бу имкониятлар EDMS- 
тизимларда илгаридан амалга оширилган.
Бундан ташқари, гуруҳли ДТ билан ишлашда қатор ҳолатларда катта ва 
ўта катта маълумот базалари билан ишлашда илованинг тезкор таъсирини 
камайтириш масаласи юзага келади. Гуруҳли ДТ ҳам, аввало, фойдаланувчилар 
орасидаги ўзаро таъсирни ташкил этиш вазифасини ҳал этишга мўлжалланган. 
Моҳиятан у электрон почта дастурларини кенгайтириш ҳисобланади ва доим 
ҳам йирик ҳужжатлар архиви билан ишлашга мос келмайди. Бозорда 
қуйидагича фикр кенг тарқалган (электрон ҳужжат алмашинуви тизимларини 
яратиш учун асос сифатида) гуруҳли ДТни кичик ва ўрта корхоналарда қўллаш 
янада ўринли. Қайд этиш жоизки, аксарият ҳолатларда EDMS-тизимлар 
гуруҳли ДТга шлюзларга эга, заруратга кўра, уларда мавжуд почта 
дастурларидан фойдаланиши мумкин.
Ўз навбатида, ҳужжатларни бошқариш бўйича махсус тизимларни 
гуруҳга шартли равишда 2 категорияга ажратиш мумкин. Биринчи категорияга 
тор профилли қўллашга аввалдан мўлжаланган ва бошқа ахборот тизимлари 
билан интеграция воситаларига эга бўлмаган дастур воситалари киради. Бундай 
тизимлар корхоналарда ҳали мавжуд, ва асосан, маҳаллий ишланма эгалари 
томонидан тақдим этилган. Ҳужжат алмашинувини бошқаришдан ташқари, 
бундай дастур тизимлари муайян молиявий вазифаларни ҳал этиш, ходимларни 
бошқариш, омбор ҳисобини юритиш учун мўлжалланган.
Таъкидлаш лозимки, аксарият бундай тизимларда уларни корхонада 
қўллашда сезиларли чекловлар мавжуд. Хусусан, бундай тизимдаги ҳар бир 
илова учун ўз маълумотлар базасини қўллаб-қувватлаш зарур (баъзан бу 
маълумот 
базалари 
ўзаро 
боғлиқ 
эмас). 
Бундай 
тизимларнинг 
инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш сарф-харажатлари шу қадар каттаки, улар 
аста-секин ўзига барҳам беради. Иккинчи категорияга ишлаб чиқариш 
ахборотини бошқариш учун мўлжалланган ва бошқа дастурий тизимлар билан 
интеграция воситаларига эга махсус PDM-тизимлар киради. PDM-тизимлар 
мураккаб объектларнинг (масалан, кема ва машиналарнинг) электрон 


38 
тимсоллари билан илгаридан ишлайди. PDM тизимлари ҳақидаги тўлиқроқ 
ахборотни КИ 3-7/2001дан топиш мумкин.
Корпоратив ахборот тизимлари (КАТ)га келсак, у ҳолда уларнинг 
аксариятида иш юритишни қўллаб-қувватлаш модуллари жойлаштирилган.
Бироқ бундай модулларнинг имкониятлари етарлича чекланган, чунки 
универсал ва тўлиқ функционал КАТни яратишнинг деярли имкони йўқ.
Бундан ташқари, Ғарб КАТларининг нархи шу қадар юқорики (юз минг ва 
миллион АҚШ доллари), ҳеч бир ташкилот уни жорий этиш имконига эга эмас.
Таъкидлаш жоизки, аксарият тарқалган EDMS тизимларида нисбатан танилган 
КАТлар (хусусан, SAP R/3, Oracle Applications ва ҳоказолар) билан интеграция 
амалга оширилган.
Айнан турли иловалар билан интеграция имконияти EDMS-тизимларга 
хос хусусиятлардан бири ҳисобланади. Бу хусусият мавжудлиги туфайли
EDMS-тизимлар ташкилотда иш юритишни ташкил этиш учун асос яратган 
ҳолда корхонада амал қилувчи турли тизимлар орасида боғловчи бўғин 
сифатида намоѐн бўлиши мумкин. EDMS-тизимда бошқа хусусиятлар ҳам 
мавжуд, уларнинг мавжудлиги туфайли универсал электрон ҳужжат алмашув 
тизимини 
қўллаш 
замонавий 
корхонани 
бошқаришни 
сезиларлича 
мақбуллаштириш имконини беради.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling