А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Ҳужжат алмашинуви мавжуд эмаслиги


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Ҳужжат алмашинуви мавжуд эмаслиги. Агар ташкилотда қоғозли 
ҳужжат алмашув тизими ҳам мавжуд бўлмаса қандай иш тутиш керак? 
Биринчи навбатда бу бирор кимсани қайта ўқитиш зарурати мавжуд 
эмаслигидир. Бундан ташқари, раҳбариятни ҳужжат алмашинуви тизимини 
жорий этишга ишонтириш учун холисона шарт-шароит мавжуд. Агар эскича 
қоғоз тизими ѐки замонавий электрон тизимни жорий этиш танлови тақдим 
этилса, иккинчи тизим танланиши эҳтимолдан холи эмаслиги тушунарли ҳолат.
Жиддий муаммо шундаки, катта ташкилот ҳеч қандай расмий ҳужжат 
алмашинуви тизимига эга бўлмаса, у ҳолда доимий равишда кўплаб муаммолар 
юзага келиши мумкин, раҳбарият айнан иш юритиш бўйича расмий тизим 
мавжуд эмаслиги уларнинг манбаи эканлигини доим ҳам тушунмайди. 


116 
Натижада раҳбарият кўплаб муаммоларга дуч келади ва ―ҳужжат алмашинуви 
тизими‖ билан қизиқишга имкон бўлмайди. Вазият эса жуда оғир, лекин 
тажрибага биноан, доим ҳам умидсизликка тушмаслик керак.
Бу ҳолатда ечим жуда оддий. Парвоз лойиҳасини қўллаш зарур. Бунинг 
учун ташкилот фаолиятини таҳлил қилиш ва иш юритишда расмийлик мавжуд 
эмаслигидан азият чекувчи муаммоли вазиятларни аниқлаш керак. Сўнгра 
парвоз лойиҳаси муваффақиятли жорий этилди ва муаммолари ҳал этилган 
бўлинма раҳбарлари қўллаб-қувватлашига эга бўлсангиз, бу масала бўйича 
мажлисни ўтказишни қатъий талаб қилиш мумкин.
Бўлинма раҳбарлари тизими билан яққол қониқарли иш мавжуд бўлиб, 
нима қилиш кераклиги аниқ ва ташкилот бўйича умуман тизимни амалга 
ошириш харажатларининг оқилона сметаси тузилгани маълум бўлса, ҳатто 
жуда банд раҳбарият қарор қабул қилишга вақт топади. Раҳбарларга 
муваффақиятлар ҳақида маъруза шаклида ўтувчи мажлисларда иштирок этиш 
жуда ѐқади, уларнинг фикрича, етарлича тарафдорларга эга, демак, раҳбар 
томонидан ҳеч қандай интилишсиз амалга оширилиши мумкин бўлган 
ташаббусларни қўллаб-қувватлаш осон.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling