А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Холисона омиллар.
- Тузилмадаги тартибсизлик.
Раҳбарлик омили. Раҳбарлик омили – энг муҳим омил. Ташкилот
раҳбарларининг иродасизлиги турли оғирлик даражасидаги оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Одатда бунда тизим баъзи тизимларда ѐки баъзи даражалар 112 ѐхуд бизнес жараѐнларининг баъзи тоифалари учундагина жорий этилади. Энг ѐмони у умуман жорий этилмаслиги ҳам мумкин. Ташкилот раҳбари ва иерархиядаги турли даража раҳбарларининг ЭҲАТни жорий этишга иккиланган муносабатининг яширин сабабларидан бири раҳбарият ҳамда ходимлар учун шахсий фаолиятнинг ошкор бўлишидан қўрқиб, у электрон ҳужжат алмашинуви тизими жорий этилгач, юзага келади. Холисона омиллар. Қуйида ҳақиқатда холисона омиллар келтирилиб, улар одатда қўштирноққа олинувчи ва иш барбод бўлганини оқлашга уринган ҳолда ҳавола қилинувчи омиллардан фарқланади. Бу омилларни тизимни жорий этиш босқичида ҳисобга олиш керак, акс ҳолда келгусида уларни бартараф этишнинг иложи бўлмайди. Тузилмадаги тартибсизлик. Бартараф этиш мушкул ҳисобланган омиллардан бири ташкилотдаги доимий тузилма ўзгаришлари ва унинг натижаси ўлароқ, бизнес жараѐнларини суст ифодалаш саналади. Қизиғи шундаки, жорий этилган электрон ҳужжат алмашинуви тизими бу тузилма ўзгаришларини сезиларлича соддалаштириш имконини беради. ЭҲАТнинг мавжудлиги қоғоздаги катта миқѐсли ахборотларни бир бўлимдан бошқасига масалан, янги ташкил этилган бўлимга ўтказишда юзага келувчи мураккабликлар, ҳар бир тузилма ва ходимлар ўрнини алмаштиришда муқаррар ҳосил бўлувчи билимлар йўқолишининг олдини олиш имконини беради. Бироқ баѐн этилган фикрлардан бундай ҳолатларда электрон ҳужжат алмашув тизимини жорий этишнинг иложи йўқ деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Шунчаки ташкилотнинг жорий ҳолатига мос ЭҲАТ компонентларини жорий этиш зарур. Масалан, ташкилотда етарлича шаклланмаган тузилма мавжудлигида ҳам етарлича самарали электрон архивни ўрнатиш мумкин, у ҳужжатлар, уларнинг версифларини сақлаш, турли ходимларнинг улардан фойдаланишини тартибга солиш ва қўшимча имкониятлар: ҳужжатлардан узоқда ҳам фойдаланиш, эскирган ҳужжатларни арзонроқ маълумот ташиш воситаларига кўчирган ҳолда диск ҳажмини тежаш каби қулайликлар яратади. 113 Кейинги босқичларда жуда турғун бўлинмаларда ҳужжат алмашинувини шакллантира бошлаш мумкин. Кўрсатиб ўтилган ѐндашувда тизимни жорий этиш бўйича ҳамкор компанияни топиш жуда муҳим, унинг фаолияти юқори нархда бир лаҳзалик алоқа эмас, балки узоқ муддатли ишга қаратилган бўлади. Бундан ташқари, танланган тизим фойдаланиш жараѐнида функционални ошириш имконини берувчи модулли бўлиши керак. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling