А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


ЭҲАТни жорий этиш услубияти


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

2. ЭҲАТни жорий этиш услубияти. Корхонада ЭҲАТни жорий этиш 
бўйича лойиҳалар ўта табиий ва беқиѐс ҳисобланмайди ҳамда ЭҲАТнинг қути 
версиясида мавжуд – одатда тизимни фақат созлаш зарур. Бинобарин, 


106 
тизимнинг мослашувчанлиги буюртмачининг ўзгарувчан талабларига мувофиқ, 
тизимдан фойдаланиш жараѐнида бундай созлашни амалга ошириш имконини 
бериши керак.
Жорий этиш жараѐнини икки босқичда амалга ошириш мақсадга 
мувофиқ:
- мавжуд ЭҲАТ асосий функционаллигидан фойдаланган ҳолда 
буюртмачи асосий ҳужжатларининг базали тўпламида тизимни жорий этиш. 
Ушбу босқичнинг натижаси иш тартибида амал қилувчи ҳужжат алмашинуви 
тизими ҳисобланиб, унда асосий ҳужжатлар – шартномалар, ҳисобрақамлар ва 
хатларга ишлов берилади. Босқични бажаришнинг оддий муддати 1-2 ой. 
Баъзан тизимни буюртмачи ҳужжатларининг стандарт тўпламига мослаштириш 
учун бир ҳафта ҳам кифоя. Бундан стратегия ЭҲАТни жорий этиш учун 
стандарт ҳисобланади – машҳур тақсимот қонунига мувофиқ ҳужжатлар 
категорияларининг 20 %и деярли ҳар бир компаниянинг 80 % фаолиятини 
қоплайди ҳамда бундай ҳужжатлар кўплигида тизимни жорий этиш уни жорий 
этишдан тезроқ самара олиш имконини беради;
- буюртмачи ҳужжатларининг кенгайтирилган тўпламида ЭҲАТ 
функционаллигини буюртмачининг ўзига хос эҳтиѐжларига мослаштириш 
орқали тизимни жорий этиш. Ушбу босқичнинг натижаси иш тартибида амал 
қилувчи ҳужжат алмашув тизими ҳисобланиб, унда ҳар бир ўзига хосликни 
ҳисобга олган ҳолда буюртмачи учун зарур ҳужжатларга ишлов берилади.
Бундай жорий этиш методологиясининг устунлиги мавжуд натижаларга 
тезроқ эришиш ҳисобланади – лойиҳа бошлангач, биринчи ой давомида 
буюртмачининг мавжуд муҳимроқ ҳужжатларида тизимдан фойдаланиш 
мумкин. 
Ушбу жорий этиш методологиясининг муҳим хусусияти буюртмачининг 
мавжуд бизнес жараѐнларига тизимни мослаштириш ҳисобланади.
Ҳужжатлар билан ишлашда мавжуд тартиб бузилмайди, жорий этиш 
жараѐнида бизнес жараѐнлари реинжиниринги юз бермайди. Бу бошқа жорий 
этиш методологиясида, афсуски, юзага келиши муқаррар бўлган ходимлар 


107 
қаршилигини камайтириш имконини беради. Тизимдан илгаридан мавжуд 
фойдаланиш жараѐнида бизнес жараѐнлари ўз-ўзидан такомиллаша бошлайди. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling