А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. ЭҲАТ корхоналарни автоматлаштириш усули сифатида.
Ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар. Бу категорияга бирмунча кичик
бўлса-да, ҳужжатларни тезкор яратаѐтган (консалтинг компаниялари, йирик юридик идоралар, нашриѐтлар) корхоналар киради. Бу категориядаги корхоналарга хос муаммолар қуйида баѐн этилган. Кенг тарқалган муаммо: вазифанинг мураккаблиги ташкилотларнинг молиявий имкониятларига мос келмайди. Уларга унча қиммат бўлмаган, етарлича функционал тизимлар керак. Бундай ташкилотларда кўпинча тизимга талабларни ифодалаш учун ўзаро ҳаракатланиш имконини берувчи ахборот технологияларига ажратилган бўлимлар мавжуд эмас (бундай бўлим ўз корхонасини ўрганиш ва ундаги бизнес жараѐнларини тавсифлаш бўйича маълум ҳажмдаги ишларни бажариши кўзда тутилади). Бу ҳолатда маслаҳатчи компаниянинг иштироки зарур, лекин унинг таҳлилчилари буюртмачининг барча ходимлари билан мулоқот 126 қилишларига тўғри келади. Бунда ходимлар турлича фаолият билан шуғулланиб, уларни ифодалаш мушкул ҳисобланади. Бироқ бу муаммолар тўғри тизимни танлаш билан ҳал этилади. Айтиш жоизки, бундай корхоналар, масалан, заводларга дастгоҳлар зарурлигидек, ЭҲАТлар жуда зарур. Бундай корхоналарнинг ЭҲАТни фаол жорий этишга тайѐрлигини вақт кўрсатади. 2. ЭҲАТ корхоналарни автоматлаштириш усули сифатида. ЭҲАТнинг асосий функциялари: корхона фаолиятининг шаффофлиги ва бошқарилиши, шунингдек, билимларни тўплаш ва билимларни бошқариш. Ҳозирги оламда бу икки вазифа янада кескин тус олади. Масалан, ―Мерседес‖ автомобили таннархининг фақат 30 %и – бевосита ишлаб чиқариш харажатлари, қолганлари эса – автомобилни ишлаб чиқиш қиймати, яъни муҳандис ва бошқарувчилар фаолияти қийматининг компенсацияси, шунинг учун таннархни камайтиришнинг асосий ресурси улар фаолиятини оптималлаштиришга таянади. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари корхоналарни автоматлаштириш борасида янги тизимларни шакллантиради. Бундай тизимларда асосий автоматлаштириш объектлари ҳужжатлар ҳаракати ва уларга ишлов бериш сифатида тақдим этилувчи бизнес жараѐнлари ва ҳужжатлар (кенг маънода оддий ҳужжатлардан то исталган ҳажм ва тузилишдаги ҳужжатлар) ҳисобланади. Корхоналарни автоматлаштиришга ушбу ѐндашув ягона концепция ва ягона дастрий инструмент доирасида корхонадаги бизнес жараѐнлари ва ҳужжат алмашинувини автоматлаштиришни таъминлаган ҳолда бир вақтнинг ўзида ҳам амалий ҳам универсал ѐндашув ҳисобланади. Ҳужжатларнинг келажаги қайта ташкил этилган корхонанинг ажралмас қисмини ташкил этувчи ҳужжатларга асосланган янги бизнес жараѐнлари доирасида бошқарилувчи ташкилотдаги ахборот ресурсларининг асосий бирлиги сифатида намоѐн бўлади. Корхонадаги менежер ва фойдаланувчилар ҳужжатни ахборотнинг асосий бирлиги сифатида қабул қилган ҳолда ахборот 127 менежменти функциясини аниқ тасаввур этиб, англаб оладилар. Улар ахборот менежменти жараѐнининг суст бепарво кузатувчиларидан фаол иштирокчиларига айланадилар. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling