А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раҳбарлар учун “арзимас нарсалар”.
3.
ЭҲАТни жорий этиш қийинчиликлари. ЭҲАТни жорий этишнинг беш асосий муаммоси. Корхонада ЭҲАТни муваффақиятли жорий этиш учун баъзи ўзига хос хатолар: ташкилий масалаларга эътиборсизлик, тизимни ишлаб чиқишда ўз кучига таяниш, ―парвоз‖ лойиҳасида тежамга эришишнинг олдини олиш зарур. ЭҲАТ билан ишлаш тартибларининг етарлича тайѐрланмагани ва ходимларни ўқитишнинг паст даражаси самарали жорий этишга ҳам халал беради. Ҳужжат алмашинуви тизимини қўллаш ташкилий ҳамда техник кўринишдаги қатор қийинчиликлар билан боғлиқ. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муаммоларни уч асосий блокка ажратиш мумкин. Биринчиси инсон омили – ходимларнинг янги тизим билан ишлашга мотивацияси етарли эмаслиги, уларнинг техник билимлари паст даража эканлиги, баъзан эса қарорни жорий этишда вазифаларнинг мижоз томонидан хато ѐки тўлиқсиз белгиланиши билан боғлиқ. Иқтисодий муаммолар, биринчи навбатда, сезиларли маблағларни киритиш зарурати, бунда буюртмачи учун доим ҳам ва дарҳол сезиларли эмас. Техник муаммолар орасида сифатли инфратузилмани яратиш зарурати, мавжуд тизимларни билан интеграция мураккабликлари. Кўрсатиб ўтилган қийинчиликларни тўлиқроқ кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Раҳбарлар учун “арзимас нарсалар”. Компанияда электрон ҳужжат алмашинувини жорий этишда ташкилий масалалар биринчи ўринда туради. Электрон ҳужжат алмашинувига ўтишда йўл қўйилувчи муҳим хатолардан бири, уларни етарлича ишлаб чиқмаслик ҳисобланади, бу ўз навбатида тизимнинг самарасиз ишлашига сабаб бўлади. Кўпинча компания раҳбарияти ҳужжат алмашинувини ташкил этиш масаласини иккинчи даражали, алоҳида эътибор талаб этмайдиган масала деб ҳисоблайди, лекин охир-оқибатда айнан 128 шу ―арзимас нарсалар‖ компания бизнес жараѐнлари самарадорлигини оширишда муҳим масалага айланади. Раҳбариятнинг лойиҳадан етарлича манфаатдор эмаслиги жорий этишнинг жуда узоқ муддатга чўзилишига сабаб бўлиши мумкин. ЭҲАТни қўллаб-қувватлаш бўйича ―административ ресурс‖ни жалб этиш учун янги тизим тақдим этувчи ҳамма устунликларни намойиш этиш ва раҳбариятни у билан амалий ишга ўргатиш зарур. Ташкилий жиҳат – корхонани ҳужжатли таъминлаш, ЭҲАТни жорий этиш режасини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, лойиҳа раҳбарини танлаш ва ишчи гуруҳни шакллантириш муҳим эътиборни талаб этади. Ташкилий қийинчиликларнинг олдини олиш учун лойиҳани якуний мақсадларини аниқ белгилашга ѐрдам беради. ЭҲАТга хос вазифалар қуйидагича ифодаланади: ходимлар иш вақтининг унумсиз сарфланиши, ҳужжат алмашинуви самарадорлигини ошириш, ҳужжатларни тайѐрлаш бўйича ҳамма босқичларни автоматлаштириш ва тартибга солиш. Мақсадлар белгилангач, лойиҳанинг ишчи гуруҳини шакллантиришга жиддий эътибор қаратиш лозим. Муваффақият кўп жиҳатдан АТ хизматлари мутахассислари ва буюртмачи бўлимлари қай даражада ўзаро ҳамкорлик қилишига боғлиқ. Жорий этишга жалб этилган ҳамма бўлимлар ходимлари ўртасидаги масъулият соҳаси ва мажбуриятларни аниқ тақсимлаш зарур. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling